Ушбу Қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурати қуйидагиларга асосланган:
биринчидан, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўз вақтида ижрочиларга етказилиши, аҳолига уларнинг мазмун-моҳиятини тушунтирилишини сифатли таъминлаш;
иккинчидан, ҳуқуқий ахборотни тарқатишнинг самарали, яхлит тизимини ва механизмини яратиш;
учинчидан, ҳозирги шароитда аҳолининг ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш, жамиятда ҳуқуқий саводхонлик, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражасини янада юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш соҳасидаги ишларнинг самарасини ошириш.
Такдим этилаётган Қонун лойиҳасида:
1. Хуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлашнинг асосий тушунчалари, асосий тамойиллари белгиланган
(3-4-моддалар);
2. Ҳуқуқий ахборотни тарқатишни амалга оширувчи ва ундан фойдаланилишини таъминловчи органлар ва муассасалар ваколатлари белгиланган (6-10-моддалар);
3. Адлия вазирлиги ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасида махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланган (9-модда);
4. Ахборот-кутубхона ва таълим муассасалари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТ ва фуқароларнинг ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлашдаги ўрни ва иштироки белгиланган (11-13-моддалар);
5. Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш тартиби белгиланиб, ҳуқуқий ахборотдан фойдаланишни таъминлаш тартиби ва механизми очиб берилган
(14-23-моддалар).
Бу мухим! Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши Вазирлар Маҳкамаси томонидан:
- қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, уларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни, ахборот-таҳлилий материаллар билан бирга юборилиши мажбурий бўлган давлат органлари рўйхатини тасдиқлаш бўйича;
- айрим Ҳукумат карорларини, ушбу Қонунга мувофиқлаштириш бўйича қўшимча қонуности ҳужжатлари қабул қилинишини тақозо этади.
Таклиф қилинаётган Қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда Ўзбекистон ХДП фракциясининг фикрига кўра:
- қабул қилинаётган ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат, уларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар барча давлат органлари
- ва ташкилотларига, ижрочиларга, ҳар бир маҳалла, кутубхона ва таълим муассасасига етиб боришини ҳамда у ерда улардан эркин фойдаланиш имконияти таъминланади;
- ҳуқуқий ахборотни тарқатиш турларини амалга оширишда тизимли ёндашув таъминланади;
- ҳуқуқий ахборотни тарқатилишида ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги таъминланади;
- мазкур соҳани назорат қилиш ва мувофиқлаштириш самарадорлиги оширилади;
- жамиятда қонунийлик таъминланади, ҳуқуқий саводхонлик, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражасининг янада юксалади.
Маъруф УСМАНОВ ёзиб олди.