2020 йилги Давлат дастури лойиҳасининг иқтисодиёт бўлимини кўриб чиқамиз.
Қуйидаги жадвалда – иқтисодий ривожланиш ва фаол инвестициялар соҳасида қонун ҳужжатларига киритилиши режалаштирилаётган ўзгартиришларнинг энг муҳимлари.
Тадбир |
Муддат |
Масъул органлар |
Амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа |
Инфляцион таргетлаш тизимига ўтиш |
20.03.2020 й. |
МБ, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги |
Қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олган дастур:
|
Макропруденциал назорат тизимини жорий этиш |
20.03.2020 й. |
МБ, бошқа вазирлик ва идоралар |
Қуйидагиларни ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси:
|
Фискал сиёсатнинг самарадорлигини ошириш |
1.09.2020 й. |
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, МБ |
Қуйидагиларни ўз ичига олган чора-тадбирлар дастури:
|
“Давлат молиявий назорати тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш |
20.04.2020 й. |
Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Адлия вазирлиги ва б. |
Бюджетлар ва жамғармалар, давлат активларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган нормалар, замонавий АКТ ва халқаро стандартларни жорий этишни ўз ичига олган қонун лойиҳаси |
Марказлашган инвестициялар самарадорлигини ошириш, уларни бошқаришни баҳолаш (PIMA) тизимини жорий этиш |
1.08.2020 й. |
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
|
Вазирлар Маҳкамасининг қуйидагиларга йўналтирилган қарори лойиҳаси:
|
“Давлат қарзи тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш |
1.05.2020 й. |
Молия вазирлиги, Марказий банк, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
|
Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси:
|
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига босқичма-босқич ўтиш орқали бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш |
1.03.2020 й. |
Вазирлик ва идоралар, Молия вазирлиги, МБ, ДСҚ |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва хўжалик юритувчи субъектларнинг МҲХСга ўтиши бўйича “Йўл харита”си |
Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш |
1.03.2020 й. |
ДСҚ, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
ДСҚда АКТни ривожлантириш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш, янги Солиқ кодексига биноан бизнес-процессларни ишлаб чиқиш ва уларни автоматлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси, риск-анализ дастурий маҳсулини яратиш ва б. |
Солиқ ҳисоботларини такомиллаштириш |
1 .04.2020 й. |
ДСҚ, Молия вазирлиги |
Халқаро тажриба асосида солиқ ҳисоботи шаклларини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. “Сизнинг электрон бухгалтерингиз” дастурий маҳсулини яратиш |
“Расмий статистика тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш |
1.08.2020 й. |
Давстатқўм, Молия вазирлиги ва б. |
Миллий статистика тизимини ташкил этиш, статистика маълумотларига талаблар ва бошқаларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси |
“Кичик ва ўрта бизнес тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш |
1.09.2020 й. |
Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги |
кичик ва ўрта бизнес субъектлари мезонлари, уларнинг йириклашишини рағбатлантириш механизмларини белгилаш; |
ҚҚС қайтарилишининг электрон тизимини жорий этиш |
1.07.2020 й. |
ДСҚ, Молия вазирлиги ва б. |
Экспорт қилингандан сўнг ҳисобга олинадиган ҚҚСнинг қайтарилиши муддатини қисқартириш имконини берадиган тизимни барпо этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
Савдо соҳасида норматив базани тартибга солиш |
20.03.2020 й. |
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, ССП, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ДСҚ
|
Барча турдаги савдо ташкилотларини ташкил этиш тартибини белгилайдиган, замонавий тўлов шаклларини такомиллаштириш ва бошқалар назарда тутилган “Савдо тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси |
Ўзбекистоннинг ташқи савдо ва интеграцион ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш |
1.07.2020 й. |
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, |
Президентнинг экспортга йўналтирилган ва глобал иқтисодиётга интеграцияни таъминлашга қаратилган “Йўл харита”сини ишлаб чиқиш, ўрта ва узоқ муддатли ташқи савдо сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисидаги Фармони лойиҳаси |
Экспортёрларни молиявий қўллаб-қувватлаш ягона тизимини барпо этиш |
1.04.2020 й. |
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, МБ |
Президентнинг Экспорт-кредит агентлигини, экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этишга доир Фармони лойиҳаси |
Стандартлаштириш ва сертификатлаштиришга доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш |
1.11.2020 й. |
“Ўзстандарт” агентлиги, Адлия вазирлиги |
“Стандартлаштириш тўғрисида”, “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида” ҳамда “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги қонунларга тузатишлар киритиш |
“Рақамли Ўзбекистон” дастурини ишлаб чиқиш |
2020 й. |
Вазирлар Маҳкамаси, ЛБМА, вазирлик ва идоралар |
Иқтисодиёт ва ҳаётнинг барча соҳаларига рақамли технологияларни кенг жорий этишга доир чора-тадбирлар |
Рақобатни ривожлантиришга доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш |
1.11.2020 й. |
Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги |
“Табиий монополиялар тўғрисида” ва “Рақобат тўғрисида”ги қонунларнинг янги таҳрирдаги лойиҳаси |
Тўловга қобилиятсизлик таомилларини такомиллаштириш |
1.07.2020 й. |
Давлат активларини бошқариш агентлиги, Олий суд, ДСҚ |
Иқтисодий ночор корхоналарни соғломлаштириш, жисмоний шахсларни банкротлик жараёнларини тартибга солувчи нормаларни белгилаш ва бошқалар бўйича қонун лойиҳаси |
2020 йилги Давлат дастури лойиҳаси 20 февралга қадар муҳокама учун очиқ. Ўз шарҳларингиз ва таклифларингизни ҳавола бўйича қолдиришингиз мумкин.
Лола Абдуазимова.