Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қайси ҳолларда курсдаги фарқлар бўйича бир томонлама ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади Кимга бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисми қоплаб берилади Ходимларнинг соғлиғини сақлаш бўйича харажатлар қандай солиқ оқибатларига олиб келади

Иш берувчилар иш берганлик учун рағбатлантирилади

07.11.2017

ҚХТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Янги иш ўринларини яратиш ва аҳолини иш билан таъминлашда фаол иштирок этаётган иш берувчиларни ижтимоий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Ҳужжат билан 2018 йилдан бошлаб «Ижтимоий жавобгарлик ва самарадорлик» мавзусида иш берувчилар рейтинг тизимини жорий этиш кўзда тутилган бўлиб, унда янги иш жойларини яратиш ва ижтимоий ҳимояланмаган аҳоли қатламларини иш билан таъминлаш учун рағбатлантириш чора-тадбирлари қўлланилади, энг аввало:

  • касб-ҳунар коллежлари битирувчилари,
  • имконияти чекланган шахслар,
  • собиқ ҳарбий хизматчилар.

 

Чора-тадбирларни молиялаштириш рейтинг тизими бўйича қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:

  • бюджетдан ташқари Бандлик жамғармаси – 30 млн сўм;
  • Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациялари – 50 млн сўм;
  • Савдо-саноат палатаси – 50 млн сўм.

 

Иш берувчиларга нисбатан ижтимоий рағбатлантириш чораларини қўллаш тартибини лойиҳага илова қилинган Низом белгилайди.

 

Келаси йилнинг бошидан бошлаб «Ижтимоий жавобгарлик ва самарадорлик» деб номланган янги миллий ва ҳудудий танловлар тасдиқланиши кутилмоқда, у 5 номинациядан иборат бўлади:

  • «Иш жойларини яратиш ва ривожлантирганлик учун»;
  • «Меҳнат бозорида ижтимоий ҳимоянинг алоҳида чораларига эҳтиёжманд бўлган шахсларни иш билан таъминлаганлик учун»;
  • «Ишлаб чиқаришда меҳнатни самарали муҳофазалаш ва хавфсиз иш шароитларини яратганлик учун»;
  • «Ижтимоий шерикликни ривожлантирганлик учун»;
  • «Корхонада фаол ёшлар сиёсатини олиб борганлик учун».

 

Ҳудудий танловлар номинацияларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳоқимлари аниқлайди. Ғолиблар ҳар йили йил якунлари бўйича тантанали тарзда тақдирланади. Ҳар йили 15 декабргача энг яхши «ТОП-100» та корхона ОАВда эълон қилинади.

 

Танловни ўтказиш, ғолибларни тақдирлаш тартиби, ғолибларни саралаш мезонлари ҳар йили 1 мартгача тасдиқланадиган Танловни ўтказиш бўйича тадбирлар дастурида белгиланади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 


Ленара Хикматова.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_