Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Президентнинг янги ПФ-184-сон Фармони: 2025 йилдан айрим ҳуқуқбузарликлар учун икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади Етказиб берувчининг маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича тренингни қандай ўтказиш керак Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари

Жиноят қуроллари фақат айбдор мулкдордан мусодара қилинади

13.09.2017

 

Адлия вазирлиги томонидан Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тузатишларнинг тегишли лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Бугунги кунда жиноят қуроллари, кимга тегишлилигидан қатъи назар, мусодара қилиниши керак ва тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади.

 

Амалиётда бу жиноий фаолиятга дахли йўқ мулкдорларнинг мол-мулкини (масалан, ижарага берувчилар ёки хизмат мол-мулки мулкдорлари) мусодара қилишга олиб келиши мумкин. Бу, ўз навбатида, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга зиддир.

 

Шу муносабат билан, ЖПК 211-моддасида қуйидаги жиҳатларни аниқлаштириш таклиф этилмоқда:

  • гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ёки маҳкумга тегишли жиноят қуроллари мусодара қилиниши, тегишли муассасаларга берилиши ёки йўқ қилиниши керак;
  • юқорида кўрсатилган субъектларга тегишли бўлмаган мол-мулк қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқ ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтарилади;
  • қонуний эгалари, мулкдорлари, уларнинг ҳуқуқ ворислари ёки меросхўрларини аниқлашнинг имкони бўлмаса, мол-мулк давлат даромадига ўтказилади.

 

Бундан ташқари, МЖтК 27-моддасида ҳуқуқбузарнинг мулки ҳисобланмайдиган предметлар мусодара қилинмаслиги, бундан муомаладан олиб қўйилган ашёлар мустасно эканлигини аниқлаштириш таклиф қилинмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов,

экспертимиз. 

 

Валюталар курси

2024-12-04
  • USD:12825.43 (+0.00) сум
  • EUR:13493.63 (+0.00) сум
  • RUB:120.98 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48