Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Кўчмас мулкни нотўғри рўйхатдан ўтказганлик учун етказилган зарарлар қопланади

27.11.2018

Рус тилида ўқиш

«Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига тегишли тузатишлар киритиш таклиф этилмоқда. Қонун лойиҳаси муҳокама қилиш учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

 

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни нотўғри рўйхатдан ўтказганлик учун моддий жавобгарликни жорий этиш таклиф қилинмоқда. Давергеодезкадастр (қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчи, таҳр.) таклифи қабул қилинса, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар кўчмас мулк объектлари билан виждонан битим тузган тарафларга етказилган зарарларни қоплайдилар.

 

Маълумот учун: юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари амалга оширадилар.

 

Суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори қоплаш учун асос бўлади. Тўловларни тўлашнинг умумий тартиби ва миқдорини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48