Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Молия вазирлиги Солиқ ва Фуқаролик кодексларига қўшимчалар киритишни таклиф этмоқда

Молия вазирлиги Солиқ ва Фуқаролик кодексларига қўшимчалар киритишни таклиф этмоқда

31.08.2020

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилиш учун жойлаштирилган.

 

Чунончи, Солиқ кодексида:

121-«Солиқ қарзини банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари ҳисобидан ундириш» моддасини қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдириш таклиф этилмоқда:

«Қарздор корхонанинг сўмлардаги маблағи етарли бўлмаган ва валюта ҳисобварақларида маблағлари мавжуд бўлган тақдирда вакил қилинган банкларга солиқ идораларининг тақдимномаси бўйича мазкур валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси валюта биржасида сотиладиган кундаги курс бўйича, бюджет олдидаги қарзни узиш учун зарур ҳажмларда қатъий тартибда сотиш ҳуқуқи берилади».

 

134-«Банкларнинг солиқ назоратини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган мажбуриятлари» моддасини қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдириш таклиф этилмоқда:

«Хўжалик юритувчи субъект хизмат кўрсатувчи бошқа банкка ўтганида у солиқ идорасининг солиқлар ҳамда бошқа тўловлар бўйича ўзининг давлат бюджети билан ўзаро муносабатлари қандай ҳолатда экани тўғрисидаги хулосасини тақдим этади. Бунда хўжалик юритувчи субъект бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргандан кейингина янги ҳисобрақамни очишга йўл қўйилади».

 

ФКнинг 794-«Топшириқни ижро этиш» моддасини қуйидаги мазмундаги қисмлар билан тўлдириш таклиф этилмоқда:

«Тижорат банклари етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, хизматлар) учун ҳақни бевосита маҳсулот етказиб берувчиларга тўлайди. Бунда тўловларнинг учинчи шахслар ҳисобидан ундирилишига йўл қўйилмайди, товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатлари бундан мустасно.

Корхоналар ва тижорат банклари томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши юридик ва жисмоний шахсларга векселлар билан операциялар бўйича ёки бажарилиши тўхтатилган шартнома бўйича олдиндан тўлаш ҳолида тушган тўловларни қайтариш мақсадида нақд пул маблағларини тўлашга йўл қуйилмайди. Мазкур пул маблағлари юридик ва жисмоний шахсларнинг тегишли ҳисоб-китоб (жорий) варақларига ўтказилиши лозим. Белгиланган тартибни бузганлик учун айбдор корхона ва тижорат банкига юридик ёки жисмоний шахснинг банк ҳисобварағига олдиндан ўтказилмай берилган нақд пул маблағи миқдорида жарима солинади».

 

Бундан ташқари, 29.08.1998 йилдаги «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги 670-I-сон Қонуннинг 3-моддасини қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдириш:

«Ўзбекистон Республикаси доирасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида мавоза (бартер) асосидаги шартномалар тузиш тақиқланади».

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Баҳодир Қаюмов.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_