Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Ноҳалол заргарларни реестрга киритиш қандай режалаштирилмоқда

04.08.2020

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида Ўзбекистон Республикасининг заргарлик соҳасидаги ноҳалол тадбиркорлик субъектлари реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси  жойлаштирилган.

 

Лойиҳа Президентнинг 18.05.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5721-сон Фармонига мувофиқ тайёрланган.

 

Лойиҳа билан:

  • Ўзбекистон Республикасининг заргарлик соҳасидаги ноҳалол тадбиркорлик субъектлари реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни;
  • Ўзбекистон Республикасининг заргарлик соҳасидаги ноҳалол тадбиркорлик субъектларини реестрга киритиш ва ундан чиқариш учун маълумотларни тақдим этувчи масъул ваколатли органлари рўйхатини тасдиқлаш таклиф этилмоқда.

 

Ҳужжат билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига (кейинги ўринларда - Асиллик палатаси) 2021 йилнинг 1 январидан заргарлик соҳасидаги ноҳалол тадбиркорлик субъектлари реестрини (кейинги ўринларда – Реестр) Ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлар Порталида юритилишини таъминлашни топшириш таклиф қилинмоқда.

 

Ваколатли органлар тақдим қилган маълумотларга асосланиб,  Реестрни юритиш, шунингдек ноҳалол тадбиркорлик субъектлари ҳақидаги маълумотларни электрон кўринишда унга киритиш ва чиқариб ташлаш Асиллик палатаси томонидан амалга оширилади.

 

Реестр ахборот ресурси бўлиб, давлат, инглиз ва рус тилларида юритилади ва бошқа тилларда тенг маъноли ёки қисқартирилган кўринишда бўлиши мумкин.

 

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган, даво қилинган асиллик даражасига тўғри келмайдиган, заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш тартибини бузилишига йўл қўйган ҳамда уларни реализация қилаётган маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар заргарлик соҳасидаги ноҳалол тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилади. Шунингдек, уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилади.

 

Лойиҳада:

  • реестрга киритиладиган маълумотлар рўйхати;
  • ваколатли органлар томонидан Асиллик палатасига маълумотлар тақдим этиш тартиби ва шакли;
  • ваколатли органлар томонидан тақдим этилган маълумотларни Асиллик палатаси томонидан кўриб чиқилиши тартиби;
  • реестрдан тадбиркорлик субъектини чиқариб ташлаш учун асослар;
  • реестрга киритилган маълумотларни ҳимоя қилишни таъминлаш чоралари ва реестрни шакллантириш ва юритишнинг бошқа қоидалари кўрсатилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Баҳодир Қаюмов.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_