Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Нотариал идоралар 1.01.2018 йилдан хусусий бўлади

07.11.2017

 

ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Мамлакатимизда нодавлат нотариуслар институтини қайта ташкил этиш қарори ҳақида аввал ёзган эдик.

 

Лойиҳанинг мақсади

 

1.01.2018 йилдан бошлаб давлат нотариал идораларини нодавлат бюджетдан ташқари нотариал идораларга айлантириш.

 

Эслатиб ўтамиз, «Нотариат тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги барча нотариал идоралар давлат нотариал идоралари ҳисобланади

 

Ҳусусан, халқаро тажриба намуналарига асосланган ҳолда мазкур лойиҳани ишлаб чиқиш асослари Фармонга лойиҳанинг тушунтириш хатида кўрсатилган.

 

Қайта ташкиллаштириш жараёнида қуйидагилар режалаштирилган

 

1. 1.07.2018 йилдан бошлаб кўчмас мулк битимларини нотариал тасдиқлашда коммунал хизматлар учун қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги қоғоз кўринишидаги маълумотномаларни тақдим этмаган ҳолда мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб идоралараро электрон ҳамкорликка тўлиқ ўтиш.

 

Эслатиб ўтамиз, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ автоматлаштирилган жараёнларга бутун мамлакатимиз бўйича (Тошкент шаҳрида – 1.07.2017 йилдан,  бутун Ўзбекистон бўйича – 1.07.2018 йилдан) босқичма-босқич ўтиш 27.02.2017 йилдаги 106-сон ВМҚ билан регламентланган;

 

2. мол-мулкни бегоналаштириш ва хатлаш тўғрисидаги маълумотлар базасини 1.01.2018 йилгача ИИВ ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига ўтказиш;

 

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1.01.2018 йилгача фуқароларнинг лаёқатсизлиги бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш;

 

4. мажбурий нотариал расмийлаштирилиши керак бўлган ҳаракатлар рўйхатини қисқартириш;

 

5. нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун тақдим этиладиган ҳужжатларни оптималлаштириш;

 

6. давлат божи ставкалари ҳисоб-китобини қайта кўриб чиқиш, қатъий белгиланган ставкалар (суммалар)ни белгилаш ёки давлат божи ставкалари ҳисоб-китобининг қўшилувчи формуласини бекор қилиш;

 

7. аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари вакиллари  (ёлғиз кексалар, ногиронлар ва бошқалар) учун улар иштирокида нотариал ҳаракатларни амалга оширишда қўшимча шарт-шароитлар яратиш;

 

8. нотариал хизматлар кўрсатишнинг бориши устидан реал вақт режимида видеокузатув;

 

9. давлат божини тўлашда электрон тўловларни амалга ошириш (биллинг).

 

Нотариуслар фаолиятини расмийлаштириш

 

Амалдаги нотариуслар ўз фаолиятини давом эттириш учун нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензияни расмийлаштириш мақсадида ариза беришлари керак бўлади. Нотариал идоралар адлия органларида давлат рўйхатидан ўтказилади.

 

Нотариусларнинг лицензияларини тўхтатиб туриш ёки тугатиш масалалари билан адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияси шуғулланади.

 

Маълумот учун: малака комиссияси фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.

 

Нотариал идораларга солиқ солиш

 

Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ўрнатилган ставка бўйича ягона ижтимоий тўловни тўлаш кўзда тутилади (бугунги кунда – 15%). Нотариал идоралар ходимларининг даромадлари ўрнатилган минимал ставка бўйича ЖШДСга тортилади (ҳозирда – 7,5%).

 

Нотариал палата

 

Лойиҳа билан барча нотариусларнинг мажбурий аъзолиги билан, нотариусларнинг кириш ва аъзолик бадаллари ҳисобига молиялаштириладиган  Ўзбекистон Нотариал палатасини ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Палата фаолиятининг асосий йўналишлари:

  • нотариуслар ҳуқуқ ва манфаатларини ифода қилиш ва ҳимоялаш;
  • нотариусларни касбий тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча хизматлар кўрсатиш учун тўловларнинг энг юқори қийматларини ўрнатиш;
  • малака комиссиясига нотариуслар фаолиятини тўхтатиш ёки тугатиш тўғрисидаги таклифларни киритиш ва бошқалар.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.                                                                                                      

Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48