Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Озиқ-овқат саноати корхоналари бошқарувини ислоҳ қилиш таклиф этилмоқда

23.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

Иқтисодиёт вазирлиги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга бозордаги реал вазиятни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш ҳажмларини мустақил белгилаш, экспортни кўпайтириш ва хорижда миллий брендларни илгари суришда кўпроқ эркинлик беришни таклиф этмоқда. 

 

Айни пайтда, Иқтисодиёт вазирлиги мутахассисларининг баҳолашича, соҳа корхоналар бошқаруви қатъий тартибга солиниши, ортиқча бўғинлар ва бир-бирини такрорловчи функциялар мавжудлиги, хўжалик юритувчи субъектлар билан тизимли иш олиб борилмаслиги билан боғлиқ бир қатор муаммоларга тўқнаш келган.

 

Иқтисодиёт вазирлигининг таклифига кўра, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК тугатилиб, «Озиқовқатсаноат» уюшмаси ташкил этилиши билан муаммо ечимини топади. Янги уюшма озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини амалга оширувчи корхона ва ташкилотларни ихтиёрийлик асосида бирлаштириши кўзланмоқда.

 

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХКнинг мол-мулки ва функциялари вазирлик ва идоралар ўртасида тақсимланиши назарда тутилмоқда. Хусусан, Қишлоқ хўжалиги стандартлаштириш марказига озиқ-овқат маҳсулотлари учун ДСТ, стандартлар ва техник регламентлар ишлаб чиқиш ваколати берилади, шунингдек озиқ-овқат соҳаси объектлари реконструкция қилиниши ва техник қайта қуроллантирилишини кенгайтириш функциялари топширилади. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга доир норматив ва технологик регламентларни ишлаб чиқиш билан ҳам унинг ўзи шуғулланади. 

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қайта ишлов бериш корхоналарининг фермер ва деҳқон хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузишини ташкил этиш ва таъминлаш, уларга ўз вақтида аванс берилишини мониторинг қилиш билан шуғулланади.

 

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48