Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Пойтахтда Интеллектуал мулк масалалари бўйича судни ташкил этиш режалаштирилмоқда

Пойтахтда Интеллектуал мулк масалалари бўйича судни ташкил этиш режалаштирилмоқда

26.09.2018

Рус тилида ўқиш

 

Интеллектуал мулк агентлиги (бундан кейин – ИМА) ана шундай таклиф билан чиқди. Лойиҳа билан ҚҲТБТ порталида танишиб чиқиш мумкин.

 

Ҳужжатда муаллифлик ва ихтирочилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирлар акс эттирилган.

 

Биринчидан, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (идора ҳақида батафсил қаранг) ваколатларини кенгайтириш таклиф этилмоқда. Бошқа ваколатлар қатори интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашиш, ушбу соҳадаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш (масалан, МЖТКнинг 177-моддаси, ҳозир у маъмурий суд ваколатига киради) ва ҳ.к. унинг зиммасига юклатилиши мумкин.

 

Ўз навбатида, товар белгиларини Ўзбекистонда барчага маълум деб тан олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишни – Адлия вазирлигига; эгалик қилган ташкилот тугатилганда товар белгиси ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинишини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги апелляцияларни кўриб чиқишни ИМА Апелляция кенгашига топширмоқчилар.  

 

Иккинчидан, Тошкентда Интеллектуал мулк масалалари бўйича ихтисослаштирилган судни ташкил этмоқчилар. Бошланғич босқичда пойтахтда жойлашадиган суд бутун республикада ягона бўладиган кўринади. Унинг фаолиятини тартибга соладиган қонун ҳужжатларига тузатишлар лойиҳаси 2019 йил 1 июлгача ишлаб чиқилади.

 

Учинчидан, норма ижодкорлиги режалаштирилган. Хусусан, «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунга қуйидагиларни назарда тутувчи тузатишлар тайёрланади:

  • жисмоний ва юридик шахсларга товар белгиларини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш имконини бериш;
  • талабномаларни ихтисослаштирилган электрон тизимлар орқали электрон кўринишда бериш имконияти;
  • халқаро патентланмаган дори воситаларининг номлари бўлган белгилар товар белгилари сифатида рўйхатдан ўтказилишини тақиқлаш.

 

Бундан ташқари, интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро шартномаларни ратификация қилиш режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз ушбу соҳадаги айрим халқаро ҳужжатларга аъзо бўлиш ниятида эканлиги ҳақида илгари ёзган эдик.

 

Тўртинчидан, патент вакиллари 5 йилда камида 1 марта ўз малакасини оширади. Барча амалиётчи патент вакилларини 2020 йил 1 январгача қайта аттестациялаш кўзланмоқда.

 

Бунинг устига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг маъмурий-бошқарув ходимлари, шунингдек илмий муассасаларнинг ходимлари интеллектуал мулк соҳасида қайта тайёрланади ва малакаси оширилади. Жараён пулли бўлади, бироқ тингловчиларнинг асосий иш жойидаги лавозими ва иш ҳақи сақланиб қолади.   

 

Бешинчидан, «Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестри» ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган интеграцияланган ахборот тизими яратилади. Унинг ёрдамида электрон талабнома бериш, объект ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинмай қўйганда уни автоматик равишда реестрдан чиқариш ва контрафакт маҳсулотни аниқлаш мақсадида ахборот олиш мумкин бўлади.

 

Доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳига божхона постларидаги интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ айрим муаммоли масалаларни таҳлил қилиш ва тезкор ҳал этиш вазифаси топширилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48