Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қандай товарларга экологик йиғим солиш таклиф этилмоқда

14.09.2018

Рус тилида ўқиш

 

Экологик йиғимни ундириш таклиф этилаётган товарлар рўйхати тузилди, уни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ишлаб чиқилди. Тегишли лойиҳалар (ишлаб чиқувчи – Давлат экология қўмитаси) ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, «хорижий тажриба ва жамоатчиликнинг ҳар томонлама муҳокамасини ҳисобга олган ҳолда» 2020 йилгача экологик йиғимни жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ҳал этиш вазифаси топширилган (18.05.2018 йилдаги ПҚ–3730-сон қарорга қаранг).

 

Бироқ тақдим этилган лойиҳа белгиланган муддатдан олдин ишлаб чиқилди. Йиғимларни 2019 йил 1 январдан жорий этиш ҳамда фойдаланиш хусусиятини йўқотгандан сўнг атроф-муҳитга зарар етказувчи ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган товарлар гуруҳига, шу жумладан ўрамига солиш режалаштирилмоқда (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 

Т/р

 

Товарларнинг номи

ТИФ ТН коди

Белгиланган ЭКИҲдан коэффициентда 1 тн учун экологик йиғим миқдори

1

Мойлаш учун ишлатиладиган мойлар; бошқа мойлар

 

2710 19 820 0–2710 19 880 0, 2710 19 980 0

2,5

2

Товарларни ташиш ёки ўраб-жойлаш учун пластмассадан тайёрланган буюмлар

3923 10 000 0,

3923 21 000 0,

3923 29,

3923 30 10,

3923 30 90,

3923 90 000 0

3,5

3

Янги пневматик, резинали шина ва покришкалар

4011 10 000 0,

4011 20,

4011 40 000 0,

4011 50 000 0,

4011 90 000 0

1,75

4

Пневматик резинали шина ва покришкалар, таъмирланганлари ёки ишлатилганлари; сидирға ёки ярим пневматик шина ва покришкалар, шина протекторлари ва резинали чамбарак тасмалар

4012 11 000 0,

4012 12 000 0,

4012 20 000,

4012 90

1,75

5

Резинали камералар

4013

1,75

6

Товарларни сақлаш, ташиш ёки ўраб-жойлаш учун бутиллар, шишалар, флаконлар, кўзалар, туваклар, банкалар, ампулалар ва бошқа шиша идишлар; консервалаш учун шиша банкалар

7010 10 000 0,

7010 90

1,45

7

Бирламчи элементлар ва бирламчи батареялар

8506

4

8

Газ-разряд лампалари; ультрабинафша ёки инфрақизил нурли лампалар; ёйли лампалар

8539 31–8539 49 000 0

12,6

 

Жадвалда кўрсатилган товарларни ишлаб чиқарувчи ва (ёки) импорт қилувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар экологик йиғимни тўлайдилар. Йиғим миқдорини тўловчиларнинг ўзи товарнинг, шу жумладан ўрамнинг ҳақиқий ҳажмидан (вазнидан, миқдоридан) келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарадилар.  

 

Экологик йиғим суммасининг ҳисоб-китобини тўлов ҳужжати нусхаси билан бирга рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ идорасига топшириш керак бўлади. Тўлов ҳар чоракда – ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 30-санасигача тўланиши кўзланмоқда. Ҳисоб-китоб олдиндан – тегишинча 20-санагача топширилади. 

 

Экологик йиғимни ундириш билан солиқ органлари шуғулланади, улар тушумлар тўлиқ ва ўз вақтида келиб тушишини назорат қиладилар. Маблағлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасида жамланади. Улар мақсадли равишда сарфланади – чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги тадбирларни молиялаштиришга ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида Давлат экология қўмитасига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа мақсадларга йўналтирилади.

 

Механизмни амалга ошириш учун «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ва Солиқ кодексига тузатишлар киритиш, шунингдек экологик йиғимни қўллашга доир алоҳида тартибни тасдиқлаш режалаштирилмоқда.

 

Лойиҳалар ўзгартирилиши, уларга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин. 

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-13
  • USD:12718.08 (+0.00) сум
  • EUR:13710.09 (+0.00) сум
  • RUB:137.82 (+0.00) сум