Адлия вазирлиги тегишли тузатишлар лойиҳасини ишлаб чиқди, у ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.
Айни пайтда қонун ҳужжатларида айрим ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шахсларнинг энг кам устав фонди тўғрисидаги талаблар белгиланган (қуйидаги жадвалга қаранг).
Т/р |
Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли |
Устав фондининг энг кам миқдори |
Қонун ҳужжатидаги тартибга солувчи норма |
1 |
Акциядорлик жамияти
|
жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санада МБнинг курси бўйича 400 000 АҚШ долларига тенг суммадан кам эмас |
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси |
2 |
Масъулияти чекланган жамият |
жамиятни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш санасидаги ҳолатга кўра қонун ҳужжатларида белгиланган ЭКИҲнинг 40 бараваридан кам эмас |
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси иккинчи қисми |
3 |
Қўшимча масъулиятли жамият |
||
4 |
Оилавий корхона |
корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар тақдим этиладиган санадаги қонун ҳужжатларида белгиланган ЭКИҲнинг 10 баравари миқдоридан кам эмас |
«Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси учинчи қисми |
5 |
Хўжалик ширкати |
ширкатни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш санасидаги ҳолатга кўра қонун ҳужжатларида белгиланган ЭКИҲнинг 50 бараваридан кам эмас |
«Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси иккинчи қисми |
Бу ҳолат ҳозирги тамойилларга жавоб бермай қолди. Хусусан, жамиятларнинг устав капиталига қўйиладиган минимал талаблар фақат миллий валютада белгиланиши шарт (2.09.2017 йилдаги ПФ–5177-сон Фармонга қаранг). Шу сабабли АЖдаги устав фондининг энг кам миқдори 1 600 млн сўм даражасида этиб белгиланди. Кейин эса давлат раҳбари идораларнинг уни 400 млн сўмгача пасайтириш тўғрисидаги таклифларини маъқуллади. Ҳар бир ана шундай ўзгартириш бўйича қонунга тузатишлар киритиш зарур.
Давлат томонидан тадбиркорлик фаолиятини эркинлаштириш йўналиши танлангани инобатга олинган ҳолда, жадвалда кўрсатилган қонун ҳужжатларидан устав фондининг энг кам миқдори тўғрисидаги талабларни чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда.
Бу муассисларга устав фонди миқдорини уставда қайд этиб, унинг қандай бўлишини мустақил равишда белгилаш имконини беради. Бироқ устав фондининг энг кам миқдори лицензия талаби сифатида қайд этилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда қуйидагиларни лицензиялашда ана шундай шартлар амал қилади:
- банк фаолияти (камида 100 млрд сўм);
- микрокредит ташкилотлари (камида 2 млрд сўм);
- ломбардлар (камида 500 млн сўм);
- суғурта фаолияти (суғурта фаолияти турларига қараб табақалаштирилган);
- этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш (камида 10 000 ЭКИҲ);
- лотереялар ташкил этиш бўйича фаолият (камида 200 млн сўм);
- «кириш ва чиқиш туризми» йўналиши бўйича фаолият (камида 400 ЭКИҲ).
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег Заманов.