“Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси томонидан мамлакатимизнинг қатор қонун ҳужжатларига тузатишлар лойиҳаси тайёрланди. Ҳужжат Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси форумида жойлаштирилган.
- www.norma.uz
- НҲҲ лойиҳалари
- Саноат хавфсизлигини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Саноат хавфсизлигини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
07.03.2017

Қонун лойиҳаси билан хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва улардан фойдаланаётган ишловчилар сони 50 киши ва ундан ортиқ бўлган ташкилотларни саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш бўйича штат (хизмат, лавозим) ташкил этишга мажбур қилиш таклиф қилинмоқда. Штат махсус тайёргарликка эга шахслар жумласидан шакллантирилиши керак.
Маълумот учун: хавфли ишлаб чиқариш объектлари мезонлари “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасида келтирилган.
Саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан ишлаб чиқариш назоратини таъминлаш учун жавобгарлик иш берувчига юклатилади.
Шу билан бир қаторда, саноатда ҳамда “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси органлари назорати остидаги бошқа объектларда ишларни бехатар олиб боришга оид қоидалар, нормалар ва йўриқномаларни бузганлик учун маъмурий жарималар миқдорини ошириш таклиф қилинаётир (МЖтКнинг 97-моддаси).
Кўрсатилган ўзгартиришлар киритилган тақдирда мазкур ҳуқуқбузарлик бўйича санкцияларнинг энг кўп миқдори фуқаролар учун 5 ЭКИҲгача (ҳозир – 3 ЭКИҲгача) ва мансабдор шахслар учун 10 ЭКИҲгача (ҳозир – 7 ЭКИҲгача)ни ташкил қилади.
Ишлаб чиқувчилар барча манфаатдор шахсларни лойиҳа муҳокамасида иштирок этишга ва у бўйича аниқ фикр-мулоҳаза ва таклифларни беришга чақиради.
Лойиҳа ўзгартириши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади