Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Соғлиқни сақлаш соҳасида қонунчиликни тизимлаштириш ва кодификациялаш жорий қилинади

Соғлиқни сақлаш соҳасида қонунчиликни тизимлаштириш ва кодификациялаш жорий қилинади

18.10.2023

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Республикасининг Аҳоли соғлиғини сақлаш кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди  

 

Кодекс лойиҳасининг таркиби қуйидагича: 

  • Умумий қисм (5 та боб):
    • асосий қоидалар;
    • соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви;
    • Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизими ва уни молиялаштириш;
    • рақамли соғлиқни сақлаш;
    • соғлиқни сақлаш соҳаси субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

 

  • Махсус қисм ( 16 та боб):
    • жамоат саломатлиги муҳофазасини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари;
    • юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси;
    • тиббий ёрдам кўрсатишнинг умумий қоидалари;
    • идоравий тиббиёт;
    • соғлиқни сақлаш соҳасидаги алоҳида муносабатларни тартибга солиш;
    • асосий юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларда тиббий ёрдам кўрсатиш;
    • аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш;
    • донорлик ва трансплантация;
    • фармацевтик фаолият, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг муомаласи;
    • соғлиқни сақлаш соҳасида таълим ва илмий фаолият;
    • соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар сиёсати;
    • тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг мақоми;
    • якунловчи қоидалар.

 

Кодексда 48 та атаманинг тушунчаси келтирилган. Кодификация натижаси бўйича 34 та норматив ҳуқуқий ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топиш режалаштирилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 Собир Нурбердиев.