Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Солиқ кодексининг янги таҳрири сентябрь ойига келиб ишлаб чиқилади

04.01.2019

Рус тилида ўқиш

 

Бу 2019 йил учун Давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасини тайёрлаш санаси икки марта белгиланган эди. Дастлаб давлатимиз раҳбари томонидан ҳужжатни 2018 йил 1 июлга  ишлаб чиқиш топширилган эди (13.02.2018 йилдаги Ф-5214-сон фармойишга қаранг), бироқ кейинроқ бу муддат 2018 йил 1 декабрга қадар узайтирилган эди (29.06.2018 йилдаги ПФ-5468-сон Фармонга қаранг).

 

Бироқ,  ўтган йилнинг октябрь ойи охирида молия вазири ҳужжат устида ишлаш кўпроқ вақт талаб этишини баён этди. Иккита вариант кўриб чиқилган эди: белгиланган муддатда “хом” кодексни қабул қилиш ва 2019 йилда унга тузатишлар киритиш ёки амалдаги ҳужжатга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, янги таҳрир устида ишлашни “штатли” режимда давом эттириш.

 

Янги кодекснинг лойиҳалари тақдим этилганига қарамай – аввал Молия вазирлиги Махсус қисми лойиҳасини эълон қилди, бироздан сўнг ЛБМА иккала қисмининг ўз версиясини тақдим этди – ҳаракатларнинг иккинчи варианти амалга оширилди. Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг қоидалари (29.06.2018 йилдаги ПФ-5468-сон Фармонга қаранг) амалдаги Солиқ кодексига имплементация қилинди. Buxgalter.uz сайтидаги батафсил материаллар цикли унга киритилган тузатишлар моҳиятига бағишланган.

 

Кодекснинг янги таҳрири устида ишлаш илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, халқаро молия ташкилотлари мутахассислари билан биргаликда давом эттирилади. Унда мувозанатга риоя қилиш зарур: ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш ва яширин фаолият юритадиган субъектларни жазолаш механизмларини жорий этиш лозим. Тегишли қонун лойиҳаси кўринишидаги иш натижасини Молия вазирлиги ва ДСҚ бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 сентябрга қадар тақдим этишлари керак.  

 

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган. 15 январга қадар муҳокамада иштирок этиш, лойиҳага шарҳлар, фикр-мулоҳаза ва таклифларни қолдириш мумкин.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.  

 

Олег Заманов. 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум