Давлат рақобат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси банкротлик тартиботларида шаффофликни таъминлаш ва кредиторларнинг ҳуқуқлари ва ролини оширишга қаратилган. Ҳужжат қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида жойлаштирилган.
- www.norma.uz
- НҲҲ лойиҳалари
- Суд бошқарувчиси кредиторларни хабардор қилади
Суд бошқарувчиси кредиторларни хабардор қилади
01.03.2017
![](/img/mw250/23/19/bc718a7c30c09828f5154920b506.png)
Шу мақсадда кредитор талабига кўра қарздор фаолиятига тааллуқли ахборотни 10 кун муддатда тақдим этишни киритган ҳолда, суд бошқарувчиси мажбуриятлари рўйхатини кенгайтириш таклиф қилинаётир.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид
Давлат дастурининг 124-бандининг (Президентнинг 7.02.2017 йилдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган) ижроси юзасидан “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига тегишли қўшимча киритилмоқда.
Лойиҳа муҳокамада бўлиб, у ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга доир материаллар:
- 2018 йил учун Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш бошланди
- Суд бошқарувчиси кредиторлар олдида ҳисобот беради
- Жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ташкил этилади
- Давлат органлари ва ташкилотларига энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни етказиб беришга монополия жорий этилди
- Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлиси 2017 йил 24 август куни бўлиб ўтади
- Давлат органлари ва фуқаролик жамиятларининг шерикчилиги кенгайтирилади
.