Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Тадбиркорларнинг унумдор тупроқ устида иморат қуришлари тақиқланади

27.11.2018

Рус тилида ўқиш

Янги объектларни барпо этишдан олдин тадбиркорлар иморат остида қоладиган участкадан тупроқнинг устки унумдор қатламини олиб, ундан бошқа ер участкалари унумдорлигини ошириш учун фойдаланишлари керак бўлади. Давлат экология қўмитаси ишлаб чиққан тегишли қоидалар ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.  

 

Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2018 йилдаги 05/1-3305-сон топшириғига кўра Ерларни рекультивация қилиш, тупроқнинг унумдор қатламини олиш, сақлаш ва оқилона фойдаланиш тўғрисида низом ишлаб чиқилди.

 

Ҳужжат долзарб муаммолардан бири – тупроқнинг унумдор қатлами ориқлашини ҳал этишга йўналтирилган. Уни ҳал этиш вариантларидан бири сифатида янги иморат остида қолиши мумкин бўлган тупроқнинг унумдор қатламидан фойдаланиш назарда тутилмоқда.

 

Саноат ёки бошқа қурилиш ишларини амалга оширувчи, шунингдек тупроқ қатлами бузилиши билан боғлиқ бошқа ишларни бажарувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга кам ҳосил берувчи ерларнинг унумдорлигини ошириш учун фойдаланиш мақсадида тупроқнинг унумдор қатламини олиш ва сақлаш мажбурияти юклатилади.  

 

Олинадиган тупроқнинг унумдор қатлами таркибида радиоактив элементлар, оғир металлар, пестицидларнинг қолдиқ миқдорлари ва тупроқ учун белгиланган, рухсат этилган чекланган даражалардан ошувчи концентрациялардаги бошқа токсик бирикмалар бўлиши керак эмас. Шунингдек у эпидемиологик жиҳатдан хавфли бўлмаслиги, ишлаб чиқариш чиқиндилари, қаттиқ предметлар, тош, шағал, майда тош, қурилиш чиқиндилари билан ифлосланган ҳам бўлмаслиги керак.

 

Бунда олиниши лозим бўлган тупроқнинг унумдор қатлами қуйи чегарасида гумуснинг масса улуши ярим чўл, тоғолди, чўл-дашт зоналарида камида 1%ни, чўл зоналарида эса камида 0,7%ни ташкил этиши керак.

 

Лойиҳада ишларнинг қуйидаги босқичлари назарда тутилган. Аввалига шудгорга туташ участкаларда ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ерларида фойдаланиш учун энг унумдор ҳайдаладиган қатлам ёки гумус қатламининг устки қисми олинади. Сўнг унумдор қатламнинг ҳаммаси олинади. Олинган унумдор қатламдан қурилиш ҳудудларини (темир йўл ёки шоссе йўли ва ҳ.к.) кўкаламзорлаштириш учун фойдаланилиши мумкин.

 

Муайян сабабларга кўра унумдор қатламдан дарҳол ва бевосита фойдаланиб бўлмаса, унумдорлиги йўқотилишининг олдини олиш ва кейинчалик фойдаланиш мақсадида консервация учун ағдариб сақланишини назарда тутиш зарур.

 

Темир ва шоссе йўллари қурилиши, газ қувурлари ва нефть қувурлари қурилиши ва ётқизилиши, электр узатиш линиялари, алоқа линиялари, суғориш каналлари ва бошқа линияли иншоотлар қурилиши сабабли тупроқ қатлами бузилганда олинган тупроқнинг унумдор қатламидан уни омборга жойлаштирмай ва кейинчалик сақламай бевосита фойдаланиш назарда тутилади. 

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

                Олег Гаевой.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48