Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

«Tourist-friendly» тизими Ўзбекистонга янада кўпроқ сайёҳларни жалб этади

20.12.2017

 

ҚҲТБТ порталида «Tourist-friendly» тизими бўйича сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси тақдим этилди.

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг хабар қилишича, «tourist-friendly» («сайёҳларга дўстона») тизими бўйича сертификатлаш туристик намойиш қилиш объектлари ҳамда инфратузилманинг санитария нормаларига, доимий равишда иссиқ сув, электр таъминоти резерв тизимлари, видеокузатув тизимлари,  хорижий тилларни эгаллаган ходимлар, турли тўлов тизимлари мавжуд бўлиши тўғрисидаги талабларга ва бошқа мезонларга мувофиқлигини тасдиқлайди.

 

Сертификат эгалари инглиз тилида махсус сифат белгисини қўлга киритишади. У сайёҳга кўрсатиладиган хизматларни танлашда эркин мўлжал олиш имконини беради, дейилади хабарда.

 

Лойиҳанинг асосий қоидалари қуйидаги жадвалда келтирилган.

 

«Tourist-friendly»  тизими нимани билдиради

Меҳмондўстлик муҳитини яратган ҳолда сайёҳларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини таъминлаш. Тизим сайёҳларнинг талабларини қаноатлантиришга қаратилган.

 

Сертификатлаш объектлари

Туристик намойиш ва туристик инфратузилма объектлари: жойлаштириш воситалари, овқатланиш шохобчалари, галереялар, музейлар, транспорт ташкилотлари ва бошқалар.       

 

Сертификатнинг амал қилиш муддати

Хизматларни такроран баҳолаш йўли билан ҳар йили тасдиқлаган ҳолда 3 йил. 

Сертификатлаш тавсифи

Тадбиркорлик субъекти хоҳишига кўра, ихтиёрий равишда.

 

Сертификатлаштириш органи 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Туристик хизматларни сертификатлаш маркази» ДУК (Марказ).

 

Ариза бериш тартиби

Шахсан келиб, почта орқали ёки электрон шаклда.

 

Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар

1. Ариза берувчининг хизмат кўрсатилаётган соҳада маълумот ва/ёки малака сертификатига эга бўлган ходимлари тўғрисида маълумотлар;

 

2. Сайёҳлар билан мулоқот қилувчи маълумот ва/ёки хорижий тилни камида ўртача даражада (intermediate) билиш малака сертификатига эга бўлган ходимлар тўғрисида маълумотлар;

 

3. Мулк (бино, ер участкаси ва транспорт воситаси) бўйича ҳуқуқни белгилашга доир ҳужжатлар, шу жумладан, уни ижарага бериш шартномаси нусхаси;

 

4. Ариза берувчининг жамоат биноларида маълумотларни бир ой давомида сақлаш имконияти билан кечаю кундуз видеокузатув тизимларини ўрнатиш далолатномаси нусхаси;

 

5. Хизмат кўрсатишда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўриқлаш хизмати билан тузилган шартнома нусхаси.

 

Сертификатлаш объектининг мувофиқлигини баҳолаш учун тўловни амалга ошириш

 

Ҳудудлар бўйича коэффициентга кўпайтирган ҳолда ЭКИҲнинг 4 баравари (масалан, Тошкент учун – 1,8; Самарқанд учун – 1,6 ва ҳ.к.).

 

Сертификат, мувофиқлик белгиси ва сифат белгисини қўллаш учун тўлов

 

Ҳудудлар бўйича коэффициентга кўпайтирган ҳолда 3 йил мобайнида хизмат кўрсатишдан тушган тушумнинг прогноз ҳажмига (ҚҚСсиз) боғлиқ:

  • 10 млрд сўмдан кўп бўлмаган – ЭКИҲнинг 0,05 баравари;
  • 10 млрд сўмдан ортиқ – ЭКИҲнинг 0,025 баравари.

 

Хизматларни такроран баҳолаш

Ҳар йили. Бепул. Баҳолаш даври, дастури ва ўтказилиш санаси Марказ томонидан тасдиқланади.

 

Истеъмолчилар томонидан тақдим этилаётган хизматларнинг сифати бўйича бир неча маротаба шикоят ва даъво тушган тақдирда режадан ташқари такроран баҳолаш ўтказилиши мумкин.

 

 

 

Лойиҳага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.         

                                                                                              

Ленара Хикматова.