Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда.
Хорижий фуқаролар ва мамлакатимизда доимий яшаш жойига эга бўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан туристик йиғим тўланишининг амалдаги тартибига бир қатор ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда.
Биринчидан, жойлаштириш жойлари билан бир қаторда даволаш муассасаларида ҳам йиғим тўланади. Тунаш учун жойлаштириш жойларига айлантирилган палаткали лагерлар ва ер усти транспортида яшашни ташкиллаштирган ижарачилардан йиғимни туристик фаолият субъектлари (туроператорлар) ундирадилар.
Иккинчидан, 16 ёшгача бўлган болалардан туристик йиғим ундирмаслик таклиф этилмоқда.
Учинчидан, йиғим миқдорини табақалаштириш таклиф этилди. Бунда нафақат жойлаштириш жойининг тури, балки хоналар (жойлар) ва юлдузлар сони ҳам йиғим суммасига таъсир қилади (қуйидаги жадвалга қаранг). Ҳозир йиғим миқдори ягона бўлиб, яшалган ҳар бир кун учун ЭКИҲнинг 10%ини ташкил этади.
Жойлаштириш жойлари |
Хоналар сони |
Туристик (меҳмонхона) йиғими миқдори (ЭКИҲга нисбатан %да) |
Меҳмонхоналар ва шунга ўхшаш жойлаштириш жойлари *: меҳмонхоналар, апарт-отеллар, апартаментлар комплекси (резиденция), спа-меҳмонхоналар, бутик-отеллар, мотеллар, туристик базалар; туристик лагерлар; палаткали/кемпинг лагерь; ўтовли лагерлар; дам олиш уйлари/марказлари/зоналари; туристик посёлка; кемпинглар ва б. |
10 тагача |
5 |
10 тадан 40 тагача |
10 |
|
40 тадан ортиқ |
15 |
|
* меҳмонхоналар ва шунга ўхшаш жойлаштириш жойлари тоифасининг ҳар битта юлдузи учун ЭКИҲнинг 2%и қўшилади |
||
Меҳмонлар учун уйларга қўйиладиган талабларга мувофиқ равишда қишлоқ жойларда маҳаллий аҳоли уйларида ташкил этилган меҳмонлар учун уйлар |
10 тагача кишига мўлжалланган |
2 |
Якка тартибда жойлаштириш жойлари ва турар жойлар, шу жумладан: дала ҳовли; хусусий уй; шаҳардаги меҳмонлар учун уй; квартира, эко-ферма; тоғдаги уйча; қишлоқдаги уй; ўтов; шале; бунгало; апартамент ва б. |
5 тагача |
5 |
Санаторий-курортлардаги жойлаштириш жойлари: санаторийлар, пансионатлар, яшаш учун мўлжалланган шифохоналар ва б. |
10 |
|
Даволаш муассасалари |
2 |
|
Тунаш учун жойлаштириш жойларига айлантирилган палаткали лагерлар ва ер усти транспорти (мустақил равишда, туроператор, туристик ахборот бюроси ва жойлаштириш жойлари орқали) |
5 |
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег Заманов.