Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар қонунийлаштирилиши мумкин

12.04.2018

 

ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган лойиҳада йил охиригача ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан  мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича акция ўтказиш таклиф этилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, ўзбошимчалик билан қурилган иморат – қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа иморат, иншоот (ўзга кўчмас мулк). Айрим шароитларда ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни суд тартибида ва суддан ташқари тартибда мулк сифатида расмийлаштириш мумкин (батафсил қаранг).

 

Мамлакатда ёппасига ўтказилган хатловда одамлар узоқ йиллар мобайнида ўзбошимчалик билан эгалланган ерларда ноқонуний қурилиш қилганликлари аниқланди. Бу қатор муаммоларни юзага келтиради, масалан, ҳақиқатдан ҳам истиқомат қиладиган жойда прописка қилишнинг имкони бўлмайди. Охир-оқибат, Президентнинг Виртуал қабулхонасига турар жой мулкига кадарстр ҳужжатларини беришлари сўралган 5 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

 

Шу муносабат билан 31.12.2018 йилга қадар қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан қурилган турар жойга мулк ҳуқуқини расмийлаштириш таклиф этилмоқда. Бироқ умумреспублика акциясининг қуйидаги ўзига хос шартлари мавжуд:

 

а) иморат қурилиши лойиҳаси ҳозир муҳокама қилинаётган Президентнинг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияни ўтказиш тўғрисида»ги Фармони (ҳужжат тури ва номи ўзгартирилиши мумкин – таҳр.) қабул қилингунга қадар амалга оширилган бўлиши керак;

 

б) қурилишни амалга оширган шахс ушбу объектга ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилиши лозим;

 

в) қурилиш амалга оширилган ер участкаси (участканинг бир қисми) қонун ҳужжатларига асосан турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган ерлар тоифасига киритилмаган бўлиши керак;

 

г) ўзбошимчалик билан қурилган иморат шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларини бузмаслиги, унинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслиги керак. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмайдиган аниқ ҳолатлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

Умумий мулк ҳуқуқи ҳақидаги фуқаролик ва оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидаларига амал қилинганда иморатга мулк ҳуқуқи эътироф этилади. Мулк ҳуқуқини расмийлаштирганлик учун ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида бир марталик йиғим ундирилади.

 

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини бундай тартибда эътироф этишда мулкдорга у қурилган ер участкасига (участканинг бир қисмига) мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилади. Бунда белгиланган нормалар ҳисобга олинади, ортиқча қисми захира ерларига олиб қўйилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.


 


Комментарии (1)

Добавить комментарий
Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.

Гость_Гулсара.Р :

2020-03-06 09:58:24

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум