Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • «Вақтинчалик прописка қилиш» тартибини максимал даражада соддалаштириш таклиф этилмоқда

«Вақтинчалик прописка қилиш» тартибини максимал даражада соддалаштириш таклиф этилмоқда

14.02.2018


Адлия вазирлиги фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш таомилини соддалаштиришга доир Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Идоранинг «Ҳуқуқий ахборот» телеграм-каналида шу ҳақда хабар берилмоқда.

 

Ҳисобга турмасдан яшаш муддати – 10 кун

 

Ҳозир Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандига мувофиқ, «вақтинча прописка» учун ҳужжатларни келган кунидан бошлаб 5 кун муддатда тақдим этиш лозим.

 

Ўзбекистон фуқароларининг пойтахт ва пойтахт минтақасида 10 кунгача бўлган муддатда туришини ҳисобга олиш талаб этилмаслигини белгилаш таклиф қилинмоқда.

 

Бу – муҳим! Темир йўл чиптаси ёхуд авиачипта бўйича келиш санасини ушбу муддатнинг бошланиши деб тан олиш режалаштирилмоқда. Чипта бўлмаса – участка инспекторининг фуқаро келганлиги тўғрисида паспорт нусхасига қайд этган белгиси бўйича сана.

 

Вақтинчалик прописка – 10 кундан 1 йилгача

 

Ҳозирги пайтда кўрсатилган Низомнинг 12-бандига мувофиқ фуқаро Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича уни доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан 5 кундан 6 ойгача муддатга ҳисобга олинади. Ўқиш учун таълим муассасасига келган фуқаролар учун эса – ўқиш даврига.

 

Ушбу муддатларни 10 кундан 1 йилгача ошириш таклиф этилмоқда.

 

Мавсумий ишга – ижара шартномасисиз

 

Мавсумий ишларга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва б.) жалб қилинган фуқароларнинг келган жойи бўйича ҳисобга олиниши талаб этилмайди. Бунинг ўрнига уларнинг профилактика инспектори томонидан махсус китобда рўйхатга олинишини жорий этиш ташаббуси ўртага сурилди.  

 

Бунинг учун мавсумий иш бажарилиши тўғрисида расмий шартнома тузиш талаб этилади, унда профилактика инспектори рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги белгини қайд этади. Шартнома билан бирга паспортнинг асл ва кўчирма нусхаси тақдим этилади.

 

Ижара шартномасисиз яна кимлар «вақтинча прописка қилиниши» мумкинлиги ҳақида бу ерда сўз юритилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50