Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижаранинг энг кам ставкалари: Ўзбекистонда қўллаш тартиби 2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кириши ва транзити бўйича йиғимлар ставкалари тасдиқланди 2025 йил январь ойи учун бош бухгалтер режаси 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасидаги ўн иккита ўзгариш – жуда қисқа

04.09.2019

Рус тилида ўқиш

Молия вазирлиги ДСҚ билан биргаликда Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, халқаро ва миллий экспертлар иштирокида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасини ишлаб чиқди.

 

Бу қонун лойиҳаси анча кутилган эди. У халқаро стандартларга яқинлаштирилиши лозим бўлган янги солиқ тизимининг асоси бўлади. Солиқ кодексининг амалдаги таҳрири шу йилдан бошлаб сезиларли янгиланган. Бироқ унда эски ёндашувларнинг асоратлари қолган:

  • турли фаолият турлари учун талай солиқ режимлари;
  • солиқ тўловчи ҳуқуқларининг декларативлиги;
  • қонунга итоаткорлигидан қатъи назар барча солиқ тўловчиларга бир хилда татбиқ этиладиган солиқ назорати шаклларининг шаффоф эмаслиги.

 

Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, улар ушбу муаммоларни ҳал қилишга ҳаракат қилишган. Буни улар қанчалик уддалаганликларини мутахассислар жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳасини диққат билан ўрганиб чиққач баҳолайдилар. Бироқ ҳозирнинг ўзида қуйидаги ижобий ўзгаришлар яққол кўзга ташланмоқда:

 

1.”Яшил йўлак” – инсофли солиқ тўловчилар учун. Назорат чора-тадбирлари фақат қонунга итоатсиз корхоналарга нисбатан фаол қўлланилади.

 

2. Солиқ тўловчи контрагентни танлашда ўзини эҳтиёткор қилиши даркор. Агар сиз “бир кунликлар” билан битим тузсангиз,  солиқчилар қўшимча солиқлар ҳисоблайди.

 

3. Давлат бюджети солиқ тўловчиларга пенялар тўлайди. Сиз солиқларни ортиқча тўладингизми ёки уларни сиздан қонунга хилоф равишда ушлаб қолишдими?  Нафақат ушбу суммаларни қайтарадилар, балки МБ ставкаси бўйича пеня ҳам тўлайдилар.

 

4.Давлат ҚҚС бўйича манфий сальдони қайтаради. Бунинг учун, агар сиз экспорт қилувчи, йирик корхона бўлмасангиз, банк кафолатига эга бўлмасангиз, камерал текширувдан ўтиш зарур.

 

5. Асосий воситалар бўйича ҚҚС – дарҳол ҳисобга олинади. Сиз ускуна, бино ва иншоотлар, бошқа асосий воситалар етказиб берувчисига тўланган ҚҚСни дарҳол ҳисобга олишга ҳақлисиз.

 

6. Соддалаштирилган ҚҚС бўлмаслиги мумкин. Солиқ кодекси лойиҳасида у ҳақда баён этилмаган.

 

7. ҚҚС тўловчилар рўйхати кенгайтирилмоқда. Уларга чет эллик шахсларнинг доимий муассасалари, бозорлар, адвокатлик фирмалари, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари қўшилади.

 

8. Текин олинган мол-мулк ва кўрсатилган хизматларга ҚҚС солмаслик мумкин. Битта шарт билан – улар иқтисодий жиҳатдан оқланган бўлиши керак.

 

9. “Google га солиқ”ни жорий этиш кўзланмоқда. Давлат жисмоний шахслар учун электрон хизматлар қийматига солиқ солиш истагида.

 

10. Фойда прогнози ва жорий тўловлар бўйича маълумотномалар ўтмишда қолади. Бунга зарурат қолмайди.

 

11. Харажатлар асосланган бўлиши керак. Акс ҳолда, сиз уларга фойда солиғи солишингиз лозим бўлади.

 

12. Инвестициявий чегирма фойда солиғида тежашда ёрдам беради. Сиз солиқ солинадиган фойдадан харид қилинган ускунанинг 10%игача бир йўла чегирма қилишга ҳақли бўласиз.

 

Ушбу ўзгаришлар ҳақида buxgalter.uz сайтида батафсил ўқинг.

 

Кодекс лойиҳасини бу ерда ўрганиш ва муҳокама қилиш мумкин. Барча манфаатдор шахслар унинг матнини эътибор билан ўқиб чиқиб, ноаниқ формулировкалар ва эҳтимолий камчиликларни аниқлашга ёрдам беришлари зарур.

 

Агар сизда қонун лойиҳасини яхшилаш бўйича таклифлар бўлса, уларни kodeks@norma.uz почтасига юборинг. Биз уларни умумлаштириб, Молия вазирлиги, ДСҚ, Олий Мажлисга тақдим этамиз. Бу яқин йилларда сезиларли тузатишлар киритишни талаб этмайдиган шундай ҳужжатни қабул қилишга ёрдам беради.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-27
  • USD:12920.48 (+0.00) сум
  • EUR:13436.01 (+0.00) сум
  • RUB:130.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52