Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Аҳолини газ билан таъминлаш масаласи парламент диққат марказида

08.10.2015

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида “Ўзтрансгаз” компанияси бошқаруви раисининг “Аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва ривожланиш истиқболлари тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.

 

Бугунги кунда Республикамизда табиий газ етказиб бериш узунлиги 13,7 минг км магистралгаз қувурлари, 25 та компрессор станциялари, 341 та газ тақсимлаш станциялари (ГТС), 2 та газни ер остида сақлаш омбори (ГЕОСО) орқали амалга оширилмоқда.

 

Истеъмолчилар учун янада қулайликлар яратиш мақсадида фойдаланилган табиий газ учун ҳисоб-китоб қилишнинг янги автоматлаштирилган биллинг тизими жорий қилинган ва UzPaynet ҳамда SMS-тўлов каби электрон тўловларнинг мобиль тизимлари билан бирлаштирилган. Шунингдек, суюлтирилган газ етказиб бериш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Соҳада изланишлар, янги конларни ўзлаштириш ҳамда замонавий ишлаб чиқариш заводларини ишга туширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ноёб ер ости бойликларини эл-юртимиз манфаати йўлида ишлатиш борасида йирик лойиҳалар амалга оширилаётир. Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот тумани ҳудудида, Сургил кони негизида бунёд этилаётган Устюрт газ-кимё мажмуаси ҳам шулар жумласидандир.

 

Эшитувдан кўзланган  асосий  мақсад  Ўзбекистон аҳолисининг табиий ва суюлтирилган газ билан таъминланиш ҳолатини таҳлил этиш, соҳага оид ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.

 

Айтиш жоизки, масалани Қуйи палатага олиб чиқишдан олдин ўрганишлар жараёнида соҳани ривожлантириш, йирик лойиҳаларни татбиқ этиш, аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш, магистрал газ қувурлари тизими ва газ тақсимлаш тармоқларида ягона техник сиёсатни олиб бориш, бунда уларни техник жиҳатдан модернизация қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилганлиги кузатилди.    Аммо, камчиликлар ҳам мавжуд: соҳада ўз ечимини кутаётган масалалар, ишлатилмаган имкониятларнинг мавжудлиги аниқланди. Йиғилиш иштирокчилари томонидан мазкур йўналишда амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда газ таъминотига ноқонуний уланишларга чек қўйиш, газ тақсимлаш тизими устидан назоратни янада кучайтириш, газ таъминоти тизими ходимларининг касб малакасини ошириш чораларини кўриш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

 

Бу борада йиғилиш иштирокчилари  томонидан соҳани янада ривожлантиришга қаратилган бир қатор амалий кўрсатмалар, газ таъминоти масалаларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш борасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга йўналтирилган тавсия ва таклифлар билдирилди.

 

Йиғилишда депутатлар, мутасадди вазирлик ва идора вакиллари, «Ўзтрансгаз» компанияси тизими корхоналари раҳбарлари, қўмита экспертлари ва мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

 Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси

Полянте СВЕШНИКОВ

 

 

 

 Мавзу бўйича материаллар:

 

Телекоммуникациясиз ривожланиш бўлмайди!

 

Қонун ижроси депутатлар назоратида

 

Хусусий бизнес сабабсиз текширилмайди