“Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳожатманд тоифаларига ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги Қонун парламент қуйи палатаси томонидан қабул қилиниб,Сенат томонидан маъқулланди.
- www.norma.uz
- Парламент хабарлари
- Аҳолининг ижтимоий ҳожатманд тоифалари доимий эътиборда
Аҳолининг ижтимоий ҳожатманд тоифалари доимий эътиборда
21.10.2016
Айтиш жоизки, Қонунчилик палатасидаги тегишли қўмита, сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг йиғилишларида қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, атрофлича муҳокама қилинган эди.
Мустақилликка эришилгандан сўнг ўтган 25 йил мобайнида Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг комплекс тизими яратилганлиги таъкидланди. Шунингдек, бугунги кунда аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёни бир қатор қонунлар ва қонуности ҳужжатлари билан ҳам тартибга солиб келинмоқда. Аммо, амалдаги қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ижтимоий хизматлар кўрсатилишини ташкил этишга тизимли ёндашув талаб этилишини кўрсатди. Қабул қилинган Қонун айнан шу мақсадга хизмат қилади.
Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар чуқурлашаётган шароитларда кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳожатманд тоифаларига кўрсатиладиган ижтимоий хизматларнинг имкон қадар манзилли бўлишини қонун ҳужжатлари билан мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Қонун аҳолининг муайян қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади. Қонунда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, уларни аниқлаш мезонлари, кўрсатилиши мумкин бўлган ижтимоий хизматлар аниқ белгиланади. Натижада давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли йўналтирилишини ва, зарур бўлганда, аҳолининг тегишли гуруҳларини жорий эҳтиёжларига қараб маблағлар қайта тақсимланишини таъминлайди.
Қонун ижтимоий хизматлар кўрсатиш мониторингини олиб бориш ва баҳолаш механизмларининг белгилаб олиниши ижтимоий ҳимоя тизимининг жамоатчилик назорати учун очиқ бўлишига имкон беради, фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожланишига кўмаклашади, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ижтимоий масъул бизнеснинг ролини оширади. Қонунда назарда тутилган идоралараро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик мамлакатимизда ижтимоий хизматлар кўрсатувчиларнинг тўлиқ рўйхатини тузиш учун асос яратади.
Маъруф УСМАНОВ
Мавзу бўйича материаллар:
Бандликни таъминлаш – парламент учун устувор масала!
Депутатлар қонун лойиҳаларини муҳокама қилишди
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»