Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

АЖ фаолиятини барқарорлаштириш учун чоралар таклиф қилинмоқда

15.12.2015

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси Элбек ШУКУРОВнинг муҳокама этилаётган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси* бўйича изоҳлари.

 

 

Ушбу қонун лойиҳаси қонунчилик ташаббусига эга бўлиб,  Ўзбекистон Ҳукумати тарафидан Парламентга  киритилмоқда1.  Лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси топшириғига мувофиқ Давлат рақобат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилиб, Марказий банк, Молия, Иқтисодиёт  ҳамда Адлия вазирлиги билан келишилган. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида хорижий мамлакатларнинг (АҚШ, Европа Иттифоқи, Жанубий Корея, Россия Федерацияси ва б.) акциядорлик жамиятларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиш соҳасидаги тажрибаси, шунингдек, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (OECD) ва 1998 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлиб келаётган Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти (IOSCO) томонидан қабул қилинган корпоратив бошқарув ҳамда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш бўйича халқаро тамойиллар ва стандартлар ўрганиб чиқилди.

 

Қонун лойиҳаси давлат раҳбарининг 24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сон “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар Дастурининг 11, 20, 25 ва 34-бандлари ижросини таъминлаш мақсадида тайёрланди.

 

Қонун лойиҳасига асосан Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига (06.05.2014 йилдаги ЎРҚ-370-сон таҳририда) 9 моддасига қуйидаги тартибларни белгиловчи 6 ўзгартиш ва 8 қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда:

 

- акциядорлик жамиятининг устав капиталини ошириш фақатгина қўшимча акцияларни чиқариш ва жойлаштириш орқали амалга оширилади;

 

- акциядорлик жамияти томонидан оддий акцияларга ҳисобланган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендларни олишда тенг ҳуқуққа эгалигига риоя этган ҳолда амалга оширилади;

 

- акциядорлик жамияти хусусий акциядорларининг камида учдан икки қисмининг розилиги мавжуд бўлмаган тақдирда жамиятнинг устав капиталидаги давлат улушини солиқ ва давлат олдидаги бошқа қарздорликлар ҳисобига шакллантириш ёки уни ошириш тақиқланади;

 

- бир акциядор томонидан жамият акцияларининг 50 ва ундан ортиқ фоизи сотиб олинаётганда бошқа акциядорлар ўзларининг акцияларини унга бозор қиймати бўйича сотиш ҳуқуқига эга.

 

Шунингдек, Қонуннинг айрим нормаларига уларнинг амалиётда турлича қўлланилишига барҳам бериш мақсадида аниқлик киритилмоқда.

 

Умид қиламизки, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасидаги акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини самарали жорий этиш ва уни жадал ривожлантириш, шунингдек инвестор ва акциядорларнинг, айниқса, миноритар акциядорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилиб, бизнеснинг ривожланишига янги имкониятлар яратади.

 

 

 

*“Norma” cайтида жойлаштирилган.

 

Маъруф УСМАНОВ  суҳбатлашди ва ёзиб олди.

 

 


1Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг “Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги Қонуни ва “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2005 йилдаги 62-сон Қарори билан тасдиқланган мамлакат Ҳукуматининг регламентига мувофиқ тайёрланаяпти.

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Қонун ижроси депутатлар назоратида

 

Қонунларимиз юқори самара ва унумдорлик билан ишлаши керак!

 

Хусусий бизнес сабабсиз текширилмайди

 

 

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан:

 

Акциядорлик жамиятининг ҳисобот йили якунлари бўйича умумий йиғилишида ҳисобот йили учун соф фойданинг 10 фоизини Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси, Бошқарув аъзолари ҳамда ишчи ва хизматчиларни рағбатлантириш учун йўналтиришга қарор қилинди. Мукофотга қайси маблағлар ҳисобидан ЯИТ ҳисоблаб ёзилади – АЖнинг соф фойдаси ёки харажатлари ҳисобиданми? Ушбу операцияни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

 

СКнинг 179-моддаси 30-бандига мувофиқ муассиснинг қишлоқ жойларда уй-жой сотиб олиш учун йўналтирилган дивидендлари солиқ солишдан озод қилинадими? Бундай операциянинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботини тўлдириш тартиби қандай?