Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

АКТ ҳаётга жадал жорий қилинмоқда

02.08.2016

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВнинг Комплекс дастурни амалга оширишнинг бориши тўғрисида парламент эшитуви бўйича таассуротлари.

Давлат ва жамият қурилишининг долзарб масалалари юзасидан парламент эшитуви қонунчилик тизимидаги энг самарали ва шаффоф механизмдир. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг жорий чақириғида ушбу имкониятдан такрор ва жадал фойдаланилмоқда.

 

Бунга  2016 йил 28 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ташаббуси билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Хуршид Мирзаҳидовнинг «Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш Комплекс дастурини амалга оширишнинг бориши тўғрисида»ги  ахбороти эшитувининг ўтказилиши яққол мисол бўла олади.  

 

Вазирнинг маърузасида Комплекс дастурнинг «Солиқ», «Божхона», «Таълим», «Бюджет» ва бошқа комплекс ахборот тизимлари каби долзарб лойиҳаларни амалга оширилишининг бориши тўғрисида батафсил ва тўлиқ ахборот берилди. Электрон ҳукумат ягона архитектураси доирасида, амалдаги ва янги яратилаётган давлат органларининг маълумотлар базалари ва комплекс ахборот тизимларининг инфратузилмаси ва интеграциясига қўйиладиган талабларни белгилаб берган, 2015 йил декабр ойида “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши, Комплекс дастурни амалга оширишда муҳим босқич бўлди.

 

Депутатлар  миллий телекоммуникация тармоғини ривожлантириш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, “электрон ҳукумат” инфратузилмасини такомиллаштириш борасида эришилган салмоқли натижаларни қайд этиш билан бир қаторда, Комплекс дастурнинг алоҳида бандлари самарасиз бажарилганлигига ҳам эътибор қаратдилар.

 

Фикримизча:

 

- аҳолининг компьютер саводхонлиги даражасини ошириш, фуқароларнинг жорий этилаётган электрон давлат хизматларидан фойдаланиш механизмлари тўғрисида хабардорлиги юзасидан амалга оширилаётган ахборот-тушунтирув ишлари сифатини тубдан яхшилаш талаб этилади. Комплекс дастурда лойиҳаларнинг якунланиш босқичи белгиланган муддатлардан ортда қолиш холатлари танқидий муҳокама қилинди;

 

- замонавий АКТнинг жорий қилиниши, хусусан, Комплекс дастурда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши мамлакатимиз иқтисодиёти рақобатбардошлигини янада ошириш, хусусий мулкнинг ривожланиши йўлидаги барча ғовларни бартараф этиш, ортиқча бюрократик тўсиқларни йўқ қилиш, иқтисодиётнинг очиқлигини таъминлаш, юртимизда бизнес юритиш билан боғлиқ барча тартиб-таомилларни янада либераллаштириш, соддалаштириш, арзонлаштириш ва уларнинг очиқлигини таъминлашга ёрдам бериши зарур деб ҳисоблаймиз. “Лицензия” Комплекс ахборот тизими (кейинги ўринларда – КАТ), “Божхона” КАТ, “Солиқ” КАТ каби ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.  Яъни, “Харид” КАТдан фойдаланиш барча тадбиркорлик субъектларига хом ашё манбалари ва моддий ресурслардан фойдаланиш учун тенг шароитлар яратиш, улар бўйича бозор нархларини шакллантириш механизмини такомиллаштириш, электрон давлат харидларини амалга ошириш жараёнларида  улкан имкониятлар яратиб беради;

 

- Комплекс дастурдаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши Миллий ахборот маконининг инфратузилмасига оид имкониятларни кескин кенгайтиради. Комплекс дастур ижроси идоравий ва идоралараро комплекс ахборот тизимларини интеграцияловчи миллий ахборот тизимлари ва миллий ахборот ресурсларини жадал ривожланишига олиб келади;

 

- электрон ҳукумат тамойилларидан бири бўлган ахборот хавфсизлигини таъминлашни амалга оширишнинг муҳимлигига эътибор қаратилади. Шу муносабат билан, шахсга доир маълумотлардан фойдаланишни тартибга солувчи қонунчилик хужжатларини, шунингдек ушбу соҳадаги муносабатларни комплекс ва тизимли тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий хужжатларни такомиллаштириш ишларини амалга оширишни таъминлаш муҳим;

 

- аҳолига электрон давлат хизматлари, «электрон ҳукумат» тизими сервисларидан кенг фойдаланиш имкониятини яратиш доирасида  инфокиосклар билан бирга, хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳамда тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча»  тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларининг кенгайтирилган тармоғини яратишни устувор деб ҳисоблаймиз. Шундан келиб чиқиб почта алоқа бўлимларида, жумладан қишлоқ жойларда “электрон ҳукумат” тизимидан фойдаланиш инфокиоскларини ва терминалларини ўрнатиш лойиҳасини амалга ошириш Комплекс дастурнинг устувор лойиҳаларидан бири  бўлиши шарт;

 

- ижтимоий тенглик ва ижтимоий ҳимояланганлик тамойилларига амал қилган ҳолда, “Нафақа” комплекс ахборот тизимини интеграция қилиш каби Комплекс дастурнинг ижтимоий муҳим лойиҳаларини амалга оширишда яқиндан кўмаклашиш мақсадга  мувофиқдир.

 

Ўтказилган эшитув “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг  кучга кириши ва Комплекс дастурда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши муносабати билан, зарурий қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жадвалини аниқлаб олиш ҳамда миллий ахборот қонунчилигини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш мақсадида бугунги кунда долзарб ва  муҳим бўлган тадбирлар рўйхатини белгилаб олиш имконини берди.

 

Парламент эшитувида тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари, ахборот соҳаси ташкилотлари,  қўмитанинг экспертлари ҳамда  ОАВ вакиллари иштирок  этишди.

 

Маъруф  УСМАНОВ  суҳбатлашди ва ёзиб олди

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Йўллардаги видеокамералар қандай қонунийлаштирилади

Рекламани ривожлантиришга доир чора-тадбирлар

Ҳайвонот дунёси тўғрисидаги қонунчилик такомиллашмоқда

 

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:

 

Адабиётларни веб сайтда жойлаштириш учун кимдан ёки қайси ташкилотдан рухсат олишим керак бўлади? Адабиётларнинг муаллифлик ҳуқуқи бўйича муаллифлардан рухсат сўраш керакми ёки нашриётларми, балки бошқа вазирлик, идораларми?

 

Кечиктириб (ўз вақтида тўланмаган) тўланадиган ойлик маошларини индексация қилиш ёки пеня қўшиб ҳисоблаш қонунчиликда кўзда тутилганми?

 

Савдо ва умумовқатланиш корхоналарининг бухгалтерия ҳисобини ўрганиш учун қандай китобларни тавсия қила оласиз?

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48