Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Устав фондига ҳиссаларни баҳолашдаги ўзгаришлар: бизнес нималарни билиши керак Чет эл валютасидаги тўловда қайси курсни ҳисобга олиш керак ЖШДСни ким тўлаши керак

Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлиси 6 август куни бўлиб ўтади

21.07.2015

Тошкентда 2015 йил 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.


Мажлисда Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисини шу йилнинг 6 август куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Унда бир қатор қонунларни кўриб чиқиш кўзда тутилмоқда.

 

Жумладан, Парламентнинг қуйи палатаси тақдим қилган «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги, «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги (янги таҳрири), «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари кўриб чиқилади.


Бундан ташқари, Сенат аъзолари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўтган йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, шунингдек Олий Мажлис юқори палатаси Кенгашининг бошқа қарорларини– Сенат қўмиталаридан бирининг раисини сайлаш, келиб тушган мурожаатлар тўғрисидаги ахборотни ва бошқаларни тасдиқлаш бўйича масалаларни кўриб чиқадилар.


Кенгаш мажлисида, шунингдек, Олий Мажлис Сенатининг 2015 йилга ва келгуси йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурида назарда тутилган тадбирларнинг 2015 йил биринчи ярмидаги ижроси тўғрисидаги масала ҳам муҳокама этилди. Муҳокама якунларига кўра, юқори палата Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.



Маъруф УСМАНОВ.