Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВнинг Парламентда ўтказилган ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасидаги қонун ҳужжатларининг инвентаризацияси юзасидан мулоҳазалари.
Давлат раҳбарининг 2015 йил 23 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш учун қуйи палатанинг 2015 йил 12 мартдаги 67-III-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2015 йил 23 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги, шунингдек 2015 йил 16 январда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устуворликларига бағишланган мажлисидаги маърузаларида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасининг 2015 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган ташкилий-ҳуқуқий тадбирлари, қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишлари” дастури ишлаб чиқилди.
Дастурнинг 1-бўлими Қонунчилик палатаси фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган ташкилий-ҳуқуқий тадбирларга қаратилиб, унинг 1.2-бандида Қонун ҳужжатларини ҳар томонлама инвентаризациядан ўтказиш ва таҳлил этиш ҳамда унинг натижаларига кўра:
- амалдаги қонунларнинг бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган нормаларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
- ҳуқуқий камчиликлари мавжуд бўлган долзарб соҳалар ва тармоқларни аниқлаш ҳамда ушбу камчиликларни бартараф этишга қаратилган зарур қонунлар қабул қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда мазкур соҳалар ва тармоқларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинишини таъминлаш;
- нормалари “ишламаётган” ва “икки томонлама талқин қилинаётган” процессуал қонунларни таҳлил қилиб чиқиш ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан зарур чораларни кўриш вазифалари белгиланди.
Ўз навбатида ушбу вазифалардан келиб чиқиб, қўмитамиз ўзининг қонун ижодкорлиги ва назорат таҳлил фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий тадбирлари Дастурини қабул қилиб ижрога қаратди.
Бунда устувор вазифалардан бири сифатида қўмита фаолиятига тааллуқли бўлган 20 та қонун ҳужжатлари инвентаризациядан ўтказилиб, ундаги камчиликлар (“оқ доғлар” – русча “пробел”)ни аниқлаш ва тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланди.
Ушбу тадбирларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар бир қонун ҳужжати бўйича қўмита аъзоларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлари тузилди. Ишчи гуруҳлари қарийб 6 ой фаолият юритиб, бир қатор қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича зарур қонун лойиҳаларини ишлаб чиқди. Бунда, халқаро тажриба ва қонунчилик, қолаверса, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари алоҳида эътиборга олинди.
Ишчи гуруҳларининг хулосаларига кўра, “Журналистика фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги, “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги, “Реклама тўғрисида”ги “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозимлиги билдирилди.
Маъруф УСМАНОВ суҳбатлашди ва ёзиб олди.
Мавзу бўйича материаллар:
Қонун ижроси депутатлар назоратида
Асосий молиявий ҳужжат мукаммал бўлиши лозим
Суд қарорларининг ижроси парламент назоратида
Парламент юқори палатасининг ялпи мажлиси 2015 йил 3 декабрда бўлиб ўтади