Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Сув таъминоти тизимининг бир қисми тадбиркорларга берилади

07.09.2019

Читать на русском языке

Ўзбекистон Президенти 5 сентябрь куни аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.

 

Мамлакатимизда марказлашган тармоқлар орқали тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 68%ни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич, жумладан, Қорақалпоғистонда 52%, Бухорода 53%, Қашқадарё ва Сурхондарёда 54%, Хоразмда 56%га етган, холос.

 

Тошкент шаҳрида сув таъминоти корхоналари рентабеллиги 7%, Андижон ва Қашқадарёда 6%, Навоийда 3%ни ташкил этади. 27 минг километр ёки 38% сув тармоқлари авария ҳолатида бўлса, 2 000 та ёки 20% сув насослари ишдан чиққан. Юртимиз шаҳарларининг фақат 79 тасида (57%) канализация тизими мавжуд, унинг ҳам 23%и таъмирга муҳтож. Жами 3 280 000 нафар сув истеъмолчидан атиги 44%ига, яъни 1 425 000 хонадонга ҳисоблагич ўрнатилгани соҳада ишлар сусткашлик билан амалга оширилаётганини кўрсатмоқда.

 

Давлатимиз раҳбари бу ва бунга ўхшаш муаммоларни ҳал этиш учун соҳада олиб борилаётган ишларни кескин жадаллаштириш лозимлигини таъкидлади. 2030 йилга қадар сув таъминотини шаҳарларда 98%, қишлоқларда 85%га, канализация тизимини 31%га етказиш учун 4,5 млрд АҚШ доллари миқдорида маблағ керак бўлади.

 

Бу мақсадга эришиш учун тарифларни эркин бозор талаблари асосида белгилаш ва соҳага хусусий инвестицияларни жалб қилиш керак. Шу боис молия ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликларига 2020 йил 1 январдан тарифларни хизматлар таннархини тўлиқ қоплаш ва модернизация харажатларини ҳисобга олган ҳолда белгилаш вазифаси юклатилди. Тоза ичимлик суви ишлаб чиқариш ва тарқатиш иншоотлари ҳамда истеъмолчиларни 2022 йил охирига қадар 100% ҳисоблагичлар билан таъминлаш вазифаси қўйилди.

 

Тажриба тариқасида сув ва канализация тизимини тадбиркорларга давлат-хусусий шерикчилик асосида берилади.