Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzУдерживать ли НДС, оплачивая страховые услуги иностранной компании Если нет утвержденных нормативов естественной убыли ТМЦ Какие налоговые льготы продлеваются для негосударственных образовательных учреждений

Автомобиль эгалари учун янги йиғимлар жорий этилади

16.12.2019

Читать на русском языке

 

Президентнинг 10 декабрдаги йўл хўжалиги бошқаруви тизимини ислоҳ қилишга қаратилган Фармони ва қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжатларга мувофиқ 2020 йил 1 январдан:

 

биринчидан, янги тартиб жорий этилмоқда, унга мувофиқ:

  • автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек, йўл-қурилиш ишларини техник назорат қилиш учун янгидан бошланадиган объектлар бўйича шартномалар фақат давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказиладиган танлов (тендер) якунлари бўйича тузилади;
  • йўл-қурилиш ишлари бўйича консалтинг хизматлари (техник назорат) аутсорсинг шартлари асосида халқаро амалиётга, шу жумладан FIDIC қоидаларига мувофиқ мустақил ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин;
  • Тошкент шаҳри кўчаларини қуриш ва таъмирлаш бўйича буюртмачининг функцияларини синов тарзида Тошкент шаҳар ҳокимлиги амалга оширади;
  • республика ҳудудида, шунингдек республика ҳудудига кирадиган оғир ва йирик габаритли автотранспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш, шунингдек автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши учун йиғимлар ундириш ва уларнинг ҳаракатланиши (кириши) учун рухсатномалар бериш Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) томонидан амалга оширилади;
  • умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида йўл ҳаракатини тартибга солишнинг техник воситалари ва уларнинг конструкциялари, шу жумладан фото- ва видеоқайд этиш техник воситалари Қўмита билан келишилган ҳолда ўрнатилади;
  • автомобиль йўлларининг қатнов қисмларига узунасига жойлашган муҳандислик коммуникацияларининг янги тармоқларини лойиҳалаштириш ва ётқизиш тақиқланади, уларнинг автомобиль йўллари билан кўндаланг кесишиши бундан мустасно.

 

иккинчидан, қуйидагилар тўғрисидаги талаблар бекор қилинади:

  • умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини, минтақавий автомобиль йўлларини ва кўприкларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни лойиҳалаштириш бўйича ташкилотлар фақат «Йўл лойиҳа бюроси» МЧЖ, «Боштранслойиҳа» АЖ ва «Автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни лойиҳалаш институти» ДУК ҳисобланиши;
  • автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш бўйича буюртмачи фақат «Автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш дирекцияси» УК ҳисобланиши;
  • умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини, минтақавий автомобиль йўлларини ва кўприкларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотлари фақат Қўмитанинг таркибий бўлинмалари ва «Кўприкқурилиш» Трести» УК ҳисобланиши;
  • нефть битумининг йўлларга мўлжалланган маркаларини реализация қилиш соҳасида фаолият олиб бориш ҳуқуқи учун лицензия олиш талаб этилиши.

 

Йўл бошқаруви тизимида катта ўзгаришлар кутилмоқда. Йўл-қурилиш корхоналари уларни МЧЖ этиб қайта ташкил этган ҳолда Қўмита таркибидан чиқарилмоқда, Қўмитанинг яна 28 та корхонаси негизида «Йўлқурилиш» АЖ ташкил этилмоқда. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Кўприкқурилиш» Трести» УК корхоналари негизида «Кўприкқурилиш» АЖ ташкил этилади, «Кўприкқурилиш» Трести» УК ихтиёридаги кўприклар (йўл ўтказгичлар) эса қуйидагилар ихтиёрига ўтказилади:

  • умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидаги кўприклар - Қўмита ихтиёрига;
  • шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларидаги, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларидаги кўприклар - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрига.

 

Лойиҳалаш, йўл-қурилиш ишлари ва умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда эксплуатация ишларини молиялаштириш автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаларига топширилди. Улар Молия вазирлиги ҳузурида ва унинг ҳудудий бошқармаларида ташкил этилади.

 

Яна бир муҳим жиҳати – йўл хўжалиги бошқаруви органларининг ҳуқуқ ва ваколатлари қайта кўриб чиқилди. Қўмитанинг «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган вазифаларига қўшимча равишда бир қатор янги вазифалар киритилди. Масалан, энди умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш, шунингдек ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, савдо, сервис объектлари, тадбиркорлик фаолияти учун бошқа объектларни жойлаштириш ва қуриш учун ушбу идорадан рухсат олинади.

 

Эътибор беринг! Ҳудудий ва маҳаллий ваколатли ва ижроия органларига ҳам қўшимча ваколатлар берилган. Хусусан:

а) кенг жамоатчилик муҳокамалари асосида, муайян маъмурий-ҳудудий бирлик аҳолиси даромадлари даражасини ҳисобга олган ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёқилғи бирлиги учун 25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда махсус йиғим жорий этишга ҳақли;
  • туманлар (шаҳарлар) халқ депутатлари Кенгашлари транспорт воситаси двигателининг қувватидан келиб чиқиб, автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғим жорий этишга ҳақли;

 

б)  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

  • автомобиль йўллари ва кўчалар бўйлаб автомобиль сақлаш жойларидан фойдаланганлик учун тўлов белгилашга ҳақли;
  • транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун йиғимнинг базавий ставкалари миқдорларини, шунингдек йиғимнинг базавий ставкасига транспорт воситаси двигатели қувватидан келиб чиққан ҳолда тоифаланадиган қўшимча коэффициентларни белгилайди.

 

Кенг кўламли норма ижодкорлиги ва амалий ишларни амалга ошириш керак. 2030 йилгача автомобиль йўлларини ривожлантириш стратегияси (муддат – 1.09.2020 йилгача), республика автомобиль йўлларининг ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш (1.03.2020 йилгача), автомобиль йўллари, шу жумладан кўприклар давлат кадастри геоахборот тизими яратилиши (1.12.2022 йилгача), пулли автомобиль сақлаш жойларини ташкил этиш (1.02.2020 йилгача), йўл бўйи сервиси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш (1.01.2020 йилгача) ва бошқалар шулар жумласидандир.

 

2020–2022 йилларда Қамчиқ ва Тахтақорача довонларида янги пуллик тоннеллар ва Сирдарё-Бахт шаҳарларини айланиб ўтувчи, шунингдек Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон  пуллик автомобиль йўлларини қуриш режалаштирилмоқда. Ишлар тасдиқланган «Йўл харитаси» доирасида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида олиб борилади.

 

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.