Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли таможенная стоимость импортируемого товара превысила последующую стоимость продажи Какой должна быть национальная сертификация бухгалтеров в Узбекистане Как учесть нематериальные активы, поступившие в качестве вклада в уставный фонд Как выплачивать премию по итогам года

Экологик xавфсизлик тўғрисидаги умумий теxник регламент қабул қилинди

18.03.2020

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 18.02.2020 йилдаги 95-сон қарори билан Экологик xавфсизлик тўғрисидаги умумий теxник регламент (кейинги ўринларда – Техник регламент) тасдиқланди. У расмий эълон қилинган кундан бошлаб 18 ой ўтгач амалга киритилади.

 

Мазкур ҳужжат маҳсулотни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва утилизация қилиш жараёнларида экологик хавфсизликни таъминлашда мажбурий талабларни белгилайди. Хўжалик ва бошқа фаолият юритувчи объектларда маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ҳамда утилизация қилишда қўлланилаётган ёки қўлланиладиган жараёнлар Техник регламентнинг тартибга солиш объектлари ҳисобланади.

 

Хўжалик ва бошқа фаолият юритувчи объектларнинг экологик хавфсизлиги қуйидагилар орқали амалга оширилади:

  • мазкур Техник регламент, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланган экологик хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, режалаштирилаётган хўжалик ва бошқа фаолият юритувчи объектнинг ушбу фаолиятни амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилингунига қадар атроф табиий муҳитга таъсирини баҳолаш;
  • атроф табиий муҳитга салбий таъсирнинг камайишини, ходимлар хавфсизлигини ва авария ҳолатлари пайдо бўлишининг олдини олишни таъминлайдиган конструктив тавсифларга эга бўлган машина ва ускуналардан фойдаланиш, шунингдек, технологик жараёнларни қўллаш;
  • атроф табиий муҳитга салбий таъсирни камайтириш имконини берувчи ажраб чиқаётган газларни ва ҳосил бўладиган оқава сувларни тозалашнинг самарали усул ва технологияларини, ҳосил бўладиган чиқиндиларни утилизация қилиш технологияларини қўллаш.

 

Техник регламент маҳсулотларни (чиқиндиларни) ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва утилизация қилиш жараёнларининг экологик хавфсизлигини таъминлаш учун атмосфера ҳавоси муҳофазасини, сув объектларининг муҳофазасини, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг муҳофазасини, ер ресурсларининг муҳофазасини, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чиқинди билан боғлиқ ишлар амалга оширилишини таъминлайдиган мажбурий талабларни белгилайди. Уларга нисбатан махсус экологик хавфсизлик талаблари белгиланган.

 

Атроф табиий муҳит ҳолатининг барқарорлиги ва яхшиланиши мавжуд хўжалик ва бошқа фаолият объектларининг атроф табиий муҳитга  кўрсатаётган салбий таъсирининг рухсат этилган босқичма-босқич камайиб борадиган даражаларига эришиш энг яхши қулай технологияларни қўлланиши билан таъминланади.

 

Хўжалик ва бошқа фаолиятнинг мавжуд стационар объектлари учун атмосферага ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган чекланган ташламаларининг, ер усти сув ҳавзалари ва жой рельефига ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган чекланган оқавалари, чиқиндилар ҳосил бўлиши ва жойлаштирилишининг экологик нормативлари белгиланади. Улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.

 

Хўжалик юритувчи субъектлар объект раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ ишлаб чиқариш экологик назоратни амалга оширади. Улар атроф-муҳитга тушадиган оғирликни норматив даражагача пасайтиришни таъминлайдиган табиатни муҳофаза қилиш тадбирларни амалга оширади.

 

Маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва утилизация қилиш жараёнларида хавфли моддалар ишлатилса, хўжалик юритувчи ва бошқа фаолият объекти учун фавқулодда вазиятларни бартараф этиш режаси ишлаб чиқилади, унда ноқулай об-ҳаво шароити ёки бошқа табиий ҳамда техноген фавқулодда ҳолатлар сабабли юзага келиши мумкин бўлган салбий экологик оқибатлар ва уларнинг олдини олиш юзасидан маълумотларни хўжалик юритувчи субъектлар ёки тегишли давлат органлари томонидан аҳолига етказилиши кўзда тутилади.

 

Атроф табиий муҳитга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатадиган режалаштирилган хўжалик ёки бошқа фаолият объектларини лойиҳалаштириш босқичида экологик хавфсизлик талабларини ҳисобга олиш учун объект жойлашган жойга нисбатан атроф-муҳитга таъсир баҳоланади ва давлат экологик экспертизаси ўтказилади. Ушбу тадбирлар хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият йўналиши ўзгартирилганда ёки фаолиятнинг янги турлари жорий қилинганда, шунингдек, унинг жойлашган жойи ўзгарганда амалга оширилади.

 

Табиатни шовқин, тебраниш, электр магнит майдонлари ва бошқа зарарли физик таъсирлардан муҳофаза қилиш, табиатни назорат этилмайдиган ва зарарли биологик таъсирлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши қабул қилинган санитар қоидалар ва нормаларга мувофиқ амалга оширилади.

 

Техник регламентни қўллаш учун маҳсулотлар, хизматлар, маҳсулотни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш жараёнларининг мувофиқлигини баҳолашнинг қуйидаги шаклларига йўл қўйилади:

  • давлат экологик экспертизаси;
  • экологик сертификатлаштириш (экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндилар учун).

 

Экологик хавфсизлик талаблари бузилиши натижасида аҳолидан асосли мурожаатлар бўлган тақдирда, Техник регламент талабларига риоя этилиши юзасидан жамоат экологик экспертизаси ўтказилиши мумкин.

 

Техник регламент талабларига риоя этилиши бўйича давлат назорати Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва давлатнинг ваколатли бошқа органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.02.2020 йилдан кучга кирди.  

 

Анвар Иркаходжаев.