Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОблагается ли налогами импорт услуг по доставке грузов Чего не хватает в предлагаемых к утверждению формах финансовой отчетности по НСБУ и по МСФО Что меняется в порядке составления финансовой отчетности Как зачесть налог на прибыль, уплаченный за рубежом, и отразить в налоговой отчетности Облагаются ли налогом на прибыль доначисленные суммы НДС Облагаются ли налогом на прибыль доначисленные суммы НДС

Ҳудудларда мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришга 337,6 млн АҚШ долларидан ортиқ маблағ ажратилади

16.04.2020

 

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокчида мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратиш лойиҳаси амалга оширилади (10.04.2020 йилдаги ПҚ-4669-сон қарорга қаранг).

 

Лойиҳани амалга ошириш даври 6 йилни (2020–2025 йиллар) ташкил этади, у Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда амалга оширилади. Унинг умумий қиймати 337 685 минг  АҚШ долларига тенг, ундан 213 175 минг АҚШ доллари – JICA қарзи, 58 980 минг АҚШ доллари – солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш шаклида Ўзбекистон улуши, 65 530 минг АҚШ доллари – иштирокчилар улушини ташкил этади.

 

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, мониторинг қилиш ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи  ташкил этилган. Ўзбекистон миллий банки JICA қарзига хизмат кўрсатувчи молиявий агент ҳисобланади. Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банкларига АҚШ долларида ёки ўзбек сўмида қарз маблағлари ажратилади, валюта хатари республика бюджети ҳисобидан қопланади.

Бир ой муддатда сублойиҳаларни танлаб олиш ва баҳолаш тартиби тасдиқланади. Маҳаллий ҳокимият органлари ваколатли органлар ва банклар билан биргаликда кредит маблағларига эҳтиёжманд ва иқтисодий самарадор лойиҳаларни амалга оширадиган тадбиркорлар рўйхатини шакллантиради. Молиялаштирилган сублойиҳалар тўғрисида, уларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши устидан мониторинг натижалари юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Молия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритилади.   

 

Лойиҳани амалга ошириш доирасида JICA қарзи ҳисобидан харид қилинадиган товарлар ва хизматлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) ҳамда мамлакат ичкарисида харид қилинадиган товарлар ва хизматлар ҚҚСдан озод этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.04.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.