Пардоз ишлари амалга оширилмаган квартирани ипотекага олиш мумкин, кредитнинг энг кўп миқдори ва муддати оширилди (1.05.2020 йилдаги ПҚ–4701-сон қарорга қаранг).
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ипотека кредитини бериш шартлари ўзгартирилган, янги тартиб жорий этилган эди. Бу ҳақда батафсил – бу ерда, бу ерда ва бу ерда.
Пандемиянинг иқтисодий оқибатлари истеъмолчиларнинг «ҳамёнига» таъсир кўрсатгани сабабли 1.05.2020 йилдан 1.01.2022 йилгача бўлган даврда янги тартиб доирасида:
биринчидан, пардоз ишларини амалга оширмасдан, яъни тайёр ҳолда топшириш шартисиз квартиралар учун кредитларни расмийлаштиришга рухсат берилди. Бунда бирламчи уй-жой бозори ҳақида сўз бормоқда, уйлар хусусий пудрат ташкилотлари томонидан қурилган бўлиши керак;
иккинчидан, бир қарз олувчига ажратиладиган кредитнинг энг кўп миқдори оширилади:
млн сўмда
Жой / квартира майдони |
қишлоқ жойларда |
шаҳарларда (Тошкентдан ташқари)* |
Тошкентда* |
2 хонали квартира |
174 дан 240 гача |
180 дан 240 гача |
198 дан 264 гача |
3 ва ундан кўп хонали квартира |
224 дан 320 гача |
232 дан 320 гача |
255 дан 352 гача |
* Изоҳ. Дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидиялар уй-жой ҳисобланган қийматининг 10%и миқдорида тўланади.
учинчидан, ипотека муддати 15 йилдан 20 йилгача узайтирилди. Бу расмийлаштирилган кредитларга тааллуқли – банклар бир ой муддатда қарз олувчилар билан тузилган шартномаларга тегишли ўзгартиришлар киритиши шарт.
2020-2021 йилларда минтақалар маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан белгиланган субсидиялар сонини 1,3 бараварга, уларнинг суммасини эса 40%гача ошириш ҳуқуқига эга.
Тажриба тариқасида, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун кредитлар ажратилади. Шартлар:
- 2020 йил 1 майгача жисмоний шахсларга берилган ер участкаларида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун кредитлар берилади;
- кредит миқдори жадвалда кўрсатилганидан ошиши мумкин эмас, дастлабки бадал – қуриш (қайта қуриш) ишлари қийматининг камида 10%и, муддати – 20 йил;
- қурилиш ва қайта қуриш ишлари келишилган ва тасдиқланган лойиҳалар асосида бажарилади, нақд пулсиз шаклда – хусусий пудрат ташкилотларининг депозит ҳисобрақамларига тўланади.
2020 йил 1 майдан 31 декабрга қадар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси хусусий пудратчиларга янги тартиб доирасида кўп квартирали уй-жойлар (шаҳар ва қишлоқ жойларда 4 ва ундан юқори қаватли, Тошкентда 7 ва ундан юқори қаватли) қуриш учун ажратилган миллий валютадаги кредитлари бўйича:
- кафиллик беради – кредит суммасининг 50%игача, бироқ 8 млрд сўмдан ошмаган миқдорда;
- фоиз ставкаси МБ асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмайдиган, суммаси 20 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг МБ асосий ставкасидан ошадиган, бироқ 10% пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тўлайди.
Кўмак олиш учун Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги томонидан квартира 1 м2 тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ва квартиралар майдонининг белгиланган меъёрларини инобатга олган ҳолда қуриш керак. Шаҳарларда кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун ер участкалари «Е-IJRO AUKSION» орқали берилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.05.2020 йилдан кучга кирган.
Олег Заманов.