Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возврата

Ўзбекистонда олимпия ҳаракати кенг тарғиб этилади

08.04.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2022 йилдаги “Олимпия ва паралимпия ўйинларида ғолиб ҳамда совриндор бўлган спортчилар фаолиятини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 162-сон қарори қабул қилинди.

 

2021 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларидан бошлаб Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлган спортчилар ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб этишга бағишланган “Юрт фахри” номли кўргазмалар ташкил этилади.

 

Кўргазма ҳар йили июль-август ойларида совриндор спортчилар истиқомат қилаётган маҳаллаларда ҳамда октябрь-ноябрь ойларида улар таҳсил олган таълим муассасалари, шу жумладан, спорт-таълим ва олий таълим муассасаларида ўтказилади.

 

Тадбирлар доирасида видео ва фотосуратлар экспозициялари ҳамда кўргазмали тадбирлар ташкил этилади, шунингдек совриндор спортчилар ва уларнинг тренерлари иштирокида “Маҳорат сабоқлари” ўтказилади.

 

Спортни ривожлантириш вазирлиги кўргазмани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.

 

Кўргазмани ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.