Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Ҳужжат айланиши қандай мақбуллаштирилади

16.09.2022

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" қоғозбозликни қисқартиришни назарда тутади. ДСҚда идора мутахассисларининг тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилди, унда ушбу вазифани ҳал қилиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди (30.08.2022 йилдаги ПҚ-364-сон қарорга 1-илова 21-б.). ДСҚда идора мутахассисларининг тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилди, унда ушбу вазифани ҳал қилиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

 

Қоғозбозликдан бутунлай воз кечиш мумкинми? Жаҳон тажрибасининг кўрсатишича, аксарият мамлакатларда ҳужжатларни расмийлаштиришнинг иккала усули ҳам кенг қўлланилади: қоғоз шакли ва электрон шакли.

 

Ўзбекистонда қоғоз шаклидаги ҳужжатлар ҳужжат айланишида катта улушга эга. Бунда уларни қисқартириш, ҳужжатларни сақлаш ва қайта ишлашда қўшимча қулайликлар яратиш, ҳужжатларнинг айланиши ва сақланиши билан боғлиқ харажатларни қисқартириш имконияти мавжуд.

 

Корхона бўлинмалари, хусусан, бухгалтериянинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида шаклланадиган катта ҳажмдаги ички ҳужжатлар электрон форматга ўтказилиши мумкин. Ҳисобварақ-фактураларни электрон форматга ўтказиш бўйича тажриба хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз фаолияти доирасида имзоланадиган бошқа ҳужжатларга ҳам татбиқ этилиши мумкин.

 

Бўлғуси ишнинг норматив асоси бўлиб “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Қонун ҳисобланади. Унинг 5-моддасида айтилишича, электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот электрон ҳужжатдир.

 

Учрашув иштирокчилари ҳужжат айланишининг қоғоз шаклини қисқартириш ва электрон шаклини кенгайтириш жараёнида ҳал қилиниши лозим бўлган бир қатор муаммоларни белгилашди.

 

Биринчидан, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

 

Қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши кераклигини белгилаш зарур:

- фақат электрон шаклда;

- ҳам қоғоз шаклида, ҳам электрон шаклда.

 

Бизнеснинг давлат органлари, шунингдек бошқа манфаатдор томонлар билан ўзаро ҳамкорлигида электрон ҳужжатлардан фойдаланиш масалаларини тартибга солиш лозим бўлади.

 

Электрон ҳужжат айланиши платформаларига қўйиладиган ягона талабларни тасдиқлаш зарур.

 

Иккинчидан, инфратузилмани ривожлантириш.

 

Электрон ҳужжат айланиши ҳажмларининг ошиши ҳам хўжалик юритувчи субъектларнинг, ҳам электрон ҳужжат айланиши платформаларининг техник модернизация қилинишини талаб қилади. Улар ҳужжатларни сақлаш ва қайта ишлаш учун зарур қувват захирасига эга бўлиши, кириш ва ҳужжатлар сақланиши хавфсизлигини таъминлаши керак.

 

Учинчидан, электрон рақамли имзо тизимини такомиллаштириш.

 

ЭРИни қўллаш бўйича шаклланган амалиёт аксарият ҳолларда ахборотга киришнинг махфийлиги ва хавфсизлигини таъминлай олмайди. Ҳар бир ходим хизмат вазифаларини бажаришда фақат унинг номига берилган жисмоний шахснинг ЭРИдан фойдаланиши учун техник шароитлар яратиш зарур. Ўз навбатида жисмоний шахснинг ЭРИ фақат ахборот тизимларининг хизмат вазифаларини бажариш ва шахсий интерактив хизматларни олиш учун зарур бўлган участкаларига кириш имкониятини тақдим этиши керак. Бунинг учун:

  • ахборот тизимларида, шу жумладан электрон ҳужжат айланиши платформаларида ташкилот раҳбари юридик шахснинг ЭРИ ёрдамида ходимга лавозим вазифаларини бажариш учун ахборот тизимларининг аниқ участкасига кириш имкониятини берадиган “ролли кириш” тизимларини фаол жорий этиш зарур;
  • ЭРИ ёпиқ сертификатидан нусха олиш ва тарқатиш имкониятини чеклайдиган USB-токенларни қўллаш амалиёти фаол жорий этилиши зарур;
  • ахборот тизимларида ишлашда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича кенг тушунтириш ишларини олиб бориш зарур.

 

Тўртинчидан, электрон ҳужжатларни сақлаш тизимини яратиш.

 

Электрон ҳужжатларнинг ҳар бир тури учун ҳужжат шакллантирилган пайтдан бошлаб унга бўлган реал эҳтиёждан келиб чиқиб, сақлаш муддатлари ва шартлари бўйича талабларни белгилаш лозим бўлади. Ташкилотни қайта ташкил этиш ва тугатишда юзага келадиган вазиятларга алоҳида эътибор қаратилиши зарур. Архивлар электрон ҳужжатларни қабул қилиш ва сақлашга, шунингдек манфаатдор шахсларнинг сўровлари бўйича уларни қайта ишлашга тайёр бўлиши керак.

 

Электрон ҳужжат айланишини ривожлантиришнинг бу ва бошқа масалаларини ҳал қилиш жараёнида қуйидаги таклифлар билдирилди:

  • замонавий технологиялар, шу жумладан булутли технологиялар ва блокчейн технологияларни жорий этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш;
  • ахборот технологияларининг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ҳужжатлар шаклларини такомиллаштириш, ортиқча такрорловчи ҳужжатларни чиқариб ташлаш.

 

Учрашув натижалари бўйича Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида масалаларни муҳокама қилишни давом эттиришга қарор қилинди.

 

Олег Гаевой.