Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Мудофаа саноати агентлиги ташкил этилади

03.02.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 31.01.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-16-сон Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан  Қуролли Кучларни қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди, қуйидагилар унинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • махсус органларни қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника ҳамда бошқа ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар билан таъминлаш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболларни белгилаш; 
  • Қуролли Кучларни ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар билан таъминлаш бўйича комплекс дастурларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • янги ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ёки мавжудларини модернизация қилиш, инвестицияларни жалб қилиш ва ушбу соҳада ДХШни йўлга қўйиш, соҳани ривожлантириш учун имтиёзлар ва преференциялар бериш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
  • ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, озиқ-овқат, кийим-кечак анжомлари, дори воситалари, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқа ҳарбий-техник мол-мулкнинг стратегик захираларини яратиш чораларини белгилаш.

 

Мудофаа саноати давлат қўмитаси негизида:

  • Мудофаа вазирлиги ҳузурида Мудофаа саноати агентлиги;
  • Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида “О’ztextreyd” давлат унитар корхонаси ташкил этилади.

 

Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш, модернизация қилиш, йўқ қилиш ва қайта ишлашни амалга оширувчи мудофаа аҳамиятига эга ташкилотлар ва ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини тартибга солиш;
  • мудофаа саноати соҳасида технологик мустақилликни таъминлаш, муҳим аҳамиятга эга ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар ҳамда замонавий технологиялар асосида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
  • махсус органларни мудофаа саноати корхоналарида ишлаб чиқарилган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар ҳамда бошқа моддий-техник воситалар билан таъминлашни ташкил этиш ва бошқалар.

 

Агентлик мудофаа саноати корхоналари фаолиятини тартибга солиш ва уларни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ягона давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

 

Қуйидагилар “О’ztextreyd” ДУКнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • махсус органлар эҳтиёжлари учун хорижда ишлаб чиқариладиган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш (импорт қилиш) бўйича амалиётларни амалга ошириш;
  • фойдаланишдан чиқарилган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни ташқи бозорларга сотиш (экспорт)ни амалга ошириш;
  • мудофаа саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг экспортига кўмаклашиш;
  • хорижий ҳамкорлар билан ҳарбий-техник ҳамкорликни амалга оширишда ва мудофаа саноати соҳасига чет эл инвестицияларини жалб этишда иштирок этиш.

 

“О’ztextreyd” ДУК давлат мудофаа буюртмаси доирасида хорижда ишлаб чиқариладиган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш бўйича ягона агент ҳисобланади.

 

2023 йил 1 апрелдан бошлаб ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларнинг харидларига ажратилиши режалаштирилган Давлат бюджети маблағлари миқдори доирасида маҳаллийлаштириладиган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни уч йил муддатга ўрнатилган тартибда шартнома тузиш орқали кафолатли харид қилиш механизми жорий этилади. Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси Агентлик тасарруфига ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.02.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.