Президент томонидан 13.03.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-920-сонли Қонун имзоланди.
Ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидаги қонунларга киритилмоқда:
- «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги;
- «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ги;
- «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги.
Эндиликда жиноятларнинг ҳолатларини аниқлаш, жиноятларни содир этган шахсларни аниқлаш ва қидириш, шунингдек, жазони ўташдан бўйин товлаётган ёки бедарак йўқолган шахсларни қидириш мақсадида хусусий ОАВларнинг имкониятларидан ҳам бепул фойдаланишга доир ички ишлар органларининг ҳуқуқлари белгиланмоқда (илгари фақат давлат ОАВлари бўлган).
Шунингдек, тезкор-қидирув тадбирлари ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилган ҳолда, шу жумладан кибермаконда ва (ёки) унинг имкониятларидан фойдаланилган ҳолда ўтказилиши мумкинлиги белгиланмоқда.
Махсус қабулхоналардаги тезкор-қидирув фаолияти жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек жиноятларга тайёргарлик кўришга ва уларни содир этишга дахлдор бўлган шахсларни аниқлаш, топиш ҳамда қидириш мақсадида, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.03.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев