Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожно ли применить льготу по НДФЛ к доходам иностранца Как льгота по НДФЛ влияет на отчисления на ИНПС

Жаҳон брендлари билан ҳамкорлик қилаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 1 миллион АҚШ доллари миқдорида грант олади

16.08.2024

Читать на русском языке

Президент 07.08.2024 йилдаСаноат соҳасида нуфузли халқаро брендлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва миллий брендларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-286-сонли қарорни имзолади.

 

2025 йилдан бошлаб ҳар йили 1 апрелгача Савдо-саноат палатаси қуйидагиларни шакллантиради ва эълон қилади:

● халқаро миқёсда тан олинган ташкилотлар рейтингида биринчи 500 та ўринни эгаллаган машҳур халқаро брендлар рўйхати;

● миллий брендлар рўйхати икки босқичда:

I - Адлия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда 12 та саноат йўналиши (рўйхати - бу ерда) бўйича юқори ва ўрта барқарорлик рейтингига эга бўлган рўйхатдан ўтказилган товар белгилари рўйхатини шакллантиради;

II - миллий консалтинг компанияларининг рўйхатга киритилган товар белгилари бўйича тадқиқотлари, ушбу товар белгиларининг оммавий ахборот воситаларида, интернет ва ижтимоий тармоқларда ёритилиши ҳолати, улар ҳақидаги сўровлар сони, аҳоли ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровлар таҳлили натижалари асосида миллий брендлар рўйхатини шакллантиради ва эълон қилади.

 

2024 йил учун рейтинг 1 сентябргача эълон қилинади.

 

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади:

 ● машҳур халқаро брендлар рўйхатига киритилган бренд эгалари билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузган юқори ва ўрта барқарорлик рейтингига эга тадбиркорлик субъектлари учун (кейинги ўринларда - бренд ҳамкорлари):

 ● халқаро стандартларни жорий этиш, экологик сертификатлаш ва мувофиқлик бўйича сертификатлаш, шунингдек, бренд эгалари корхоналарида, хусусан, уларнинг ишлаб чиқариш майдончаларида рўйхат бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича харажатларни қоплаш;

 ● машҳур халқаро брендлар остида камида 1 миллион АҚШ доллари миқдорида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилганда грантлар ажратиш;

 ● миллий брендлар рўйхатига киритилган бренд эгалари учун қуйидаги харажатларнинг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаш:

 ● халқаро стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимларини жорий этиш, шунингдек, миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) хорижий ваколатли органларда рўйхатдан ўтказиш;

 ● халқаро савдо майдончаларига (маркетплейсларга) чиқиш, хорижий давлатларда "Made in Uzbekistan" кўргазма залларида маҳсулотларни жойлаштириш, хорижий савдо уйларини ташкил этишда хоналарни ижарага олиш;

 ● халқаро кўргазмаларда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш, жой ижараси, кўргазма стендларини ташкил этиш ва интернетда реклама маҳсулотларини жойлаштириш;

 ● ишлаб чиқариш бизнес-жараёнларини автоматлаштириш бўйича ахборот тизимларини (CRM, ERP, CERM) жорий этиш;

 ● камида бир йил муддатга жалб этилган малакали хорижий мутахассисларга рўйхат бўйича иш ҳақи тўлаш.

 

Бу мақсадлар учун Савдони қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 25 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилади.

 

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида ва Тошкентдаги Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университети филиалида қуйидаги таълим йўналишлари бўйича маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш йўлга қўйилади:

  •   "Мода";
  •   "Дизайн";
  •   "Технология";
  •   "Стандартлаштириш";
  •   "Инновациялар";
  •   "Маркетинг";
  •   "Менежмент".

 

2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 январгача маҳсулотларининг камида 30 фоизини машҳур халқаро бренд остида ишлаб чиқараётган бренд ҳамкорлари учун ҳисобот даврида ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 50 фоизга пасайтирилади.

 

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб бренд ҳамкорлари ва миллий бренд эгалари томонидан рўйхат бўйича мутахассис сифатида жалб қилинган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқлаш муддати уч йилгача белгиланади.

 

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 12 августдан кучга кирган

 

Собир Нурбердиев