Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тўловчи гувоҳномасини олишдан олдин божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми Харид қилиш далолатномасини электрон шаклда расмийлаштириш шартми Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини қандай тўлдириш керак Ҳисоб-фактурани тақдим этиш «кечикса», қандай бирламчи ҳужжат тузиш керак

186 та ахборот-кутубхона марказлари очилади, Кутубхоначилар куни нишонланади

11.06.2019

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 2019 йил 7 июндаги қарорида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларини ташкил этиш ва касб байрамини белгилаш назарда тутилган. Ҳужжат матни иловаларсиз ЎзАда эълон қилинган.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • 2019–2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш концепцияси;
  • 2019–2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури;
  • Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси – ахборот-ресурс марказининг (бундан кейин – Миллий кутубхона) ташкилий тузилмаси ва бошқарув аппарати тузилмаси.

 

Қуйидагилар аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада ривожлантириш соҳасидаги асосий вазифалар этиб белгиланди:

  • АКТнинг ривожланиши ва замонавий умумжаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-кутубхона фаолиятини ислоҳ қилиш;
  • аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш бўйича ижтимоий кафолатларни сифатли таъминлаш ҳамда замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
  • ҳудудларда аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишни барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш;
  • ахборот-кутубхона муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, янги бино ва иншоотларни қуриш, мавжуд биноларни реконструкция қилиш, уларни замонавий ускуналар билан таъминлаш;
  • кутубхона соҳасида давлат-хусусий шерикликни, хусусий ва электрон (виртуал) кутубхоналар тармоғини ривожлантириш;
  • кутубхоналар фаолиятининг самарадорлигини ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш (шу жумладан, пуллик хизмат кўрсатиш) тезкорлигини ошириш учун электрон китоблар тарқатишга ихтисослашган интернет-ресурслар билан ҳамкорликни кенгайтириш;
  • ахборот-кутубхона муассасалари хавфсизлигини ҳамда миллий ва жаҳон маданий меросининг бир қисми сифатида ахборот-кутубхона фондларининг яхши сақланишини таъминлаш;
  • жамиятнинг ахборот маданиятини, тарихимизга ва миллий маданиятга қизиқишини шакллантириш вакучайтириш, мутолаа маданиятини ошириш ва тарғиб қилиш;
  • ахборот-кутубхона муассасаларини малакали мутахассислар билан таъминлаш.

 

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига тушадиган маблағларнинг 2%и Миллий кутубхона ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ажратилади.

 

Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади, айни пайтда умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қошида фаолият кўрсатаётган барча ахборот-ресурс марказлари эса тугатилади. Умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг кутубхоналари сақланиб қолади.

 

Қуйидагилар янги ташкил этилаётган ахборот-кутубхона марказларининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш учун сифат жиҳатидан янги ва қулай шарт-шароитлар яратиш, замонавий ахборот технологиялари асосида уларнинг илмий, таълим, ахборот ва маданий эҳтиёжларини қондириш;
  • аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ижтимоий мослашув ва реабилитация, мустақил таълим олиш ва мулоқот доирасини кенгайтириш воситаси сифатида ахборотдан фойдаланиш имкониятларини яратиш;
  • фойдаланувчиларга ҳар қандай (босма, мультимедиа ва рақамли) ташувчиларда, шу жумладан, Интернет тармоғида сифатли ахборот манбаларидан фойдаланиш имкониятини яратиш;
  • ўз ахборот-ресурсларини яратиш ва уларни сифатли тўлдириб бориш орқали китобхонларга анъанавий хизмат кўрсатиш усулидан уларни замонавий ахборот-кутубхона хизматлари билан таъминлашга ўтиш;
  • аҳолига ахборот-кутубхона хизматларини кўрсатиш бўйичамасофадан хизматлар кўрсатишни ривожлантириш ва модернизация қилиш.

 

Ташкил этилаётган марказларнинг ўқув залларини жиҳозлашда Миллий кутубхона электрон ресурсларидан фойдаланиш имконияти назарда тутилади, улар имконияти чекланган шахсларга хизмат кўрсатиш учун махсус компьютер жиҳозлари ва бошқа қўшимча воситалар билан таъминланади. Ахборот-кутубхона марказларининг бюджетдан ташқари даромадларини ошириш мақсадида улар аҳолига пуллик хизматлар (тил ўргатиш, компьютер курсларини ташкил этиш, матнли, аудио ва видеоматериаллар нусхаларини яратиш, шунингдек, бошқа кутубхона хизматлари) кўрсатишлари мумкин.

 

Давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, шу жумладан, ҳарбий қисмларда идоравий кутубхоналарни ташкил қилиш (такомиллаштириш) ҳам назарда тутилган. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги таклифлари асосида идоравий кутубхоналарнинг китоб фондини янгилаш ва тўлдириш учун зарур нашрлар рўйхати ҳар йили шакллантирилади.

 

21 май куни Кутубхоначилар куни нишонланиб, соҳа ходимлари кўп йиллик ҳалол меҳнати ва ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун давлат мукофотлари билан тақдирланади ва рағбатлантирилади.

 

Константин Мосин.



 

Валюталар курси

2024-12-24
  • USD:12902.00 (+0.00) сум
  • EUR:13428.40 (+0.00) сум
  • RUB:127.60 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52