Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

2017 йил 1 октябрдан заргарлик буюмларини лицензиясиз ишлаб чиқариш ноқонуний бўлади

11.08.2017


Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПҚ-3199-сон “Заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилади.

 

Бу - муҳим! 2017 йил 1 октябрь кунидан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қимматбаҳо металлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқариш Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бекор қилинмоқда.

 

Заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо металларни қуйидаги схема бўйича олади:

  • ваколатли тижорат банкларига Марказий банк томонидан тасдиқланадиган шакллар бўйича заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқарувчининг қимматбаҳо металларга бўлган эҳтиёжини кўзда тутадиган буюртмалар юборилади;
  • ваколатли тижорат банклари ишлаб чиқарувчиларнинг заргарлик буюмларига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, Марказий банкка зарур ҳажмларда қимматбаҳо металларни ажратиш тўғрисидаги буюртмани юборади;
  • Марказий банк ваколатли тижорат банклари буюртмаларига асосан  пластина кўринишидаги вазни 100 граммдан бошланадиган қимматбаҳо металларни миллий валютага тўлиқ олдиндан тўлов шартларида Лондон қимматли металлар биржасининг эрталабки фиксинг нархидан келиб чиқиб ажратади (қимматбаҳо металларнинг соф оғирлигига қайта ҳисоблаб);
  • ваколатли тижорат банклари заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга  қимматбаҳо металларни қайта сотиш ҳуқуқисиз, 1%дан кўп бўлмаган миқдорда маржа ундирган ҳолда сотади.

 

2020 йил 1 январгача:

  • тижорат банклари Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПҚ-3199-сон қарорига мувофиқ қимматбаҳо металларни сотиш борасида ҚҚС ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилди;
  • заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар заргарлик буюмларини сотишда, жумладан экспортга сотишда бўшайдиган маблағларни ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ва модернизация қилишга, шунингдек айланма маблағларини тўлдиришга  мақсадли йўналтирган ҳолда акциз солиғи ва ҚҚС тўламайди.

 

Бундан ташқари, 2018 йил 1 январдан:

  • чакана савдо тармоғида сотиладиган заргарлик буюмларига акциз солиғи;
  • устав фондида (капиталида) давлат улуши бўлган корхоналар томонидан амалга ошириладиган ва “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштириладиган аффинланган қимматбаҳо металларни қайта ишлаш жараёни техник-иқтисодий асосларини Ташқи савдо вазирлиги билан келишиш бекор қилинди.

 

2017 йил 1 октябргача бўлган муддатда Марказий банк республика ҳудудларида белгиланган тартибда заргарлик буюмларининг асиллик даражасини белгилаш ва тамғалашни амалга оширадиган Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг филиаллари ташкил этилишини  таъминлайди.

 

«1-Заргарлик корхонаси» давлат корхонасининг Тошкент шаҳар, Заргарлик кўчаси, 46Б-уй манзилидаги мулкий комплекси замонавий заргарлик ишлаб чиқаришини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун “Асака” акционерлик-тижорат банкига ўтказилади (2018 йил охиригача фойдаланишга топширилади).

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



Самир Латипов.

 

 

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48