Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

2018 йилда амалдаги таътил ва таътил ҳақи миқдори қандай ҳисобланади

24.03.2018

 

Йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (17.03.2018 йилда 2985-сон билан рўйхатдан ўтказилган.) эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 28.12.2017 йилдаги ПФ–5290-сон Фармони билан 2018 йилда 3 та қўшимча дам олиш куни: 2 январь, 20 март ва 31 август берилган. Улар бюджет ташкилотлари ходимлари учун мажбурий. У ерда қўшимча дам олиш кунлари меҳнат таътилининг амалдаги муддатини қисқартириш билан компенсацияланади.

 

Бюджет ташкилотлари ҳисобланмаган ташкилотларда қўшимча дам олиш кунлари молиявий имкониятлардан келиб чиқиб ҳамда иш берувчиларнинг касаба уюшмаси қўмиталари билан келишувига кўра қабул қилинадиган жамоа шартномалари ёки бошқа локал ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.

 

Ушбу ҳолатларни инобатга олган ҳолда таътилларнинг амалдаги муддати ва таътил ҳақи ҳисоб-китобини тартибга солувчи махсус Йўриқномани қабул қилиш топширилди.

 

Ҳужжатни қўллаш соҳаси

 

Қўшимча дам олиш кунлари фақат бюджет ташкилотлари учун мажбурий бўлгани боис Йўриқнома айни уларнинг ходимларига нисбатан қўлланилиши мўлжалланган. Бошқа ташкилотлар учун ҳужжат тавсия тусига эга.

 

Йўриқнома айрим таътилларга нисбатан татбиқ этилмайди, сабаби уларни қисқартиришга рухсат берилмайди. Уларга қуйидагилар киради:

  • ижтимоий таътиллар – ҳомиладорлик ва туғиш, болани парваришлаш, ўқиш билан боғлиқ ва ижодий таътиллар (МКнинг 149-моддасига қаранг);
  • 18 ёшга тўлмаган шахслар, шунингдек ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронлари учун йиллик узайтириладиган асосий таътиллар (МКнинг 135-моддаси биринчи қисмига қаранг). 

 

Ўртача иш ҳақи қандай ҳисоблаб чиқилади

 

Ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқишда таътил бериладиган иш йилидан келиб чиқиш зарур (календарь йилга мос келмаслиги мумкин). Бунда Йўриқномада меҳнатга ҳақ тўлашнинг 3 та тизими учун ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартиби белгиланган.

 

Вақтбай ҳақ тўлашда

Ишбай ҳақ тўлашда

Тарифсиз ҳақ тўлашда

Ходим 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса:

 

Ср = Тс + Дв / 12, бунда:

 

Ср – ўртача иш ҳақи;

 

Тс – ҳисоб-китоб кунидаги тариф ставкаси (лавозим маоши);

 

Дв – олдинги 12 ой учун давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар ушланган барча қўшимча тўловларнинг умумий суммаси.

Ходим 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса:

 

Ср = Тс + Дв / 12, бунда:

 

Ср – ўртача иш ҳақи;

 

Тс – ишлаб чиқариш нормаси учун тариф ставкаси (лавозим маоши);

 

Дв – олдинги 12 ой учун давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар ушланган, шу жумладан ишлаб чиқариш нормасини оширганлик учун барча қўшимча тўловларнинг умумий суммаси.

Ходим 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса:

 

Ср = Тс + Дв / 12, бунда:

 

Ср – ўртача иш ҳақи;

 

Тс – Ягона тариф сеткаси (бундан кейин – ЯТС) бўйича 1-разряд учун тариф ставкаси;

 

Дв – олдинги 12 ой учун давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар ушланган, ЯТС бўйича 1-разряд учун тариф ставкасидан ортиқ барча қўшимча тўловларнинг умумий суммаси.

Ходим 6 ойдан 11 ойгача ишлаган бўлса:

 

Ср = Тс + Дв / ишлаган ойлар сони, бунда:

 

Ср – ўртача иш ҳақи;

 

Тс – ҳисоб-китоб кунидаги тариф ставкаси (лавозим маоши);

 

Дв – олдинги (6 ойдан 11 ойгача) ишлаган ойлар учун давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар ушланган барча қўшимча тўловларнинг умумий суммаси.

Ходим 6 ойдан 11 ойгача ишлаган бўлса: 

 

Ср = Тс + Дв / ишлаган ойлар сони, бунда:

 

Ср – ўртача иш ҳақи;

 

Тс – ишлаб чиқариш нормаси учун тариф ставкаси (лавозим маоши);

 

Дв – олдинги (6 ойдан 11 ойгача) ишлаган ойлар учун давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар ушланган, шу жумладан ишлаб чиқариш нормасини оширганлик учун барча қўшимча тўловларнинг умумий суммаси.

Ходим 6 ойдан 11 ойгача ишлаган бўлса:

 

Ср = Тс + Дв / ишлаган ойлар сони, бунда:

 

Ср – ўртача иш ҳақи;

 

Тс – ЯТС бўйича 1-разряд учун тариф ставкаси;

 

 

Дв – олдинги (6 ойдан 11 ойгача) ишлаган ойлар учун давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар ушланган, ЯТС бўйича 1-разряд учун тариф ставкасидан ортиқ барча қўшимча тўловларнинг умумий суммаси.

 

Изоҳ: Юқорида келтирилган формулалар Йўриқноманинг нормалари осон тушунилиши учун муаллиф томонидан тузилган. Улар билан ишлашда ҳужжат матни билан яқиндан танишиб чиқиш ва унга риоя этиш лозим.

 

Амалдаги таътил қандай ҳисобланади

 

Йўриқномада МКнинг 134-моддасига мувофиқ йиллик асосий меҳнат таътили 15 иш кунидан кам бўлмаслиги кераклиги инобатга олинган. Шу сабабли унинг муддати қуйидагича бўлганда:

  • 15 иш куни – қисқартирилмаслиги;
  • 16 иш куни – қисқартириш 1 иш кунидан ошмаслиги;
  • 17 иш куни – қисқартириш 2 иш кунидан ошмаслиги;
  • 18 иш куни ва ундан ортиқ – қисқартириш 3 иш кунидан ошмаслиги кераклиги белгиланган.

 

Бунда иш йили бир йўла 3 та қўшимча дам олиш кунини қамраб олмаслиги мумкин. Шу сабабли ҳужжат билан муносиб компенсация таъминланган. Белгиланишича, таътилнинг биринчи куни қуйидаги даврга тўғри келса:

  • 2018 йилнинг 3 январидан 21 мартигача – меҳнат таътили 1 иш кунига қисқартирилади;
  • 2018 йилнинг 21 мартидан 1 сентябригача – меҳнат таътили 2 иш кунига қисқартирилади;
  • 2018 йилнинг 1 сентябридан охиригача – меҳнат таътили 3 иш кунига қисқартирилади.

 

Таътил муддати 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб (ҳатто ташкилотда 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган бўлса ҳам) календарь бўйича аниқланади. Таътил муддатини ҳисоблашда унга тўғри келадиган дам олиш кунлари (якшанба), ишланмайдиган байрам кунлари, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган қўшимча ишланмайдиган кунлар ҳисобга олинмайди. 

 

Ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқиладиган таътил муддати (пуллик компенсация миқдорини ҳисоблаб чиқишда ва меҳнат шартномаси бекор қилинганда меҳнат таътилидан фойдаланишда) стандарт равишда: белгиланган йиллик меҳнат таътилини 12 га бўлиш ва тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш орқали аниқланади. Бунда ўн беш ва ундан ортиқ календарь кунига тенг бўлган ортиқча кунлар бир ойгача яхлитланади, ўн беш календарь кунидан кам бўлган кунлар эса чиқариб ташланади. Йўриқномада бу ҳолда қўшимча дам олиш кунларини чегириш зарур деб айтилмаганлигига эътибор беринг.

 

Таътил ҳақи ва пуллик компенсация суммаси қандай ҳисобланади

 

Бунинг учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб ҳар йили тасдиқланадиган тегишли йил учун иш вақти баланси ҳисоб-китобини олиш зарур. 2018 йилда бу – 301 иш куни, ўрта ҳисобда эса ойига 25,1 иш куни.

 

Ўртача иш ҳақини 25,1 га бўлиш ва қўшимча дам олиш кунларини чегирмасдан белгиланган таътил кунлари сонига кўпайтириш зарур.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 17.03.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50