Вазирлар Маҳкамасининг 3.04.2018 йилдаги «Сабзавот-полизчилик, боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 258-сон қарори эълон қилинди.
Ер шароити ва сув таъминоти оғир, паст рентабелли ва ҳосилдориги кам бўлганлиги муносабати билан (охирги 3 йилда 15 центнердан кам бўлган) 99 371 гектар ер майдонига пахта ва ғалла жойлаштирилмайдиган бўлди. Бундай ерлар Сирдарё (20 143 га), Сурхондарё (16 222 га), Наманган (11 294 га) ва Қашқадарё (10 000 га) вилоятларида кўпроқ эканлиги аниқланди.
2016–2018 йилларда пахта ва ғалла жойлаштириладиган майдонларни олдин қисқартириш, шунингдек юқорида тавсифланганидек ерларни бўшатиш натижасида жорий йилда 1 319 269 га майдонда 8 235 506 т мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилади. Уларнинг айримлари бўйича батафсил кўрсаткичлар – қуйидаги жадвалда:
Т/р |
Қишлоқ хўжалиги экинининг тури |
Экин майдони |
Ҳосил прогнози |
1. |
Сабзавотлар (помидор, бодринг, пиёз, сабзи, карам, лавлаги, саримсоқпиёз, булғор қалампири, аччиқ қалампир, бақлажон, кўкатлар, брокколи ва б.) |
122 812 га |
2 478 561 т |
2. |
Картошка |
38 722 га |
807 988 т |
3. |
Полиз экинлари (қовун, тарвуз, қовоқ) |
49 767 га |
1 012 268 т |
4. |
Дуккакли экинлар (мош, нўхат, ерёнғоқ, ловия) |
65 835 га |
108 162 т |
5. |
Мойли ўсимликлар (соя, кунжут) |
32 096 га |
49 538 т |
6. |
Шоли |
104 208 га |
465 793 т |
Қишлоқ хўжалиги ишларини молиялаштиришга 190 507 т ЁММ, 120 090 т минерал ўғитлар, 261 666 т уруғлик ажратилади. Ушбу харажатларга, шунингдек агротехник тадбирларни ўтказиш учун «кафолат маблағлари»ни шакллантиришга 5 трлн 739 млрд 535 млн сўм ажратилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.04.2018 йилдан кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Самир Латипов.