Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

2019 йил 1 январдан Профессионал медиаторлар реестрини юритишни бошлайдилар

04.12.2018

Рус тилида ўқиш

Уни шакллантириш ва зарур маълумотларни киритиш тартиби адлия вазири буйруғи билан тасдиқланди (рўйхат рақами 3092, 29.11.2018 й.).

 

Маълумот учун.  Келаси йилнинг бошидан келиб чиққан низони тарафларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор жалб қилиш йўли билан ҳал қилишнинг яна бир усулини назарда тутадиган  “Медиация тўғрисида”ги Қонун кучга киради (кейинги ўринларда – Қонун). Янгиликнинг моҳияти ҳақида батафсил – бу ерда. Медиация ёрдамида фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, ш.ж. тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низолар, якка меҳнат низолари ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилиш мумкин.


Медиаторлар ҳам профессионал асосдаги, ҳам нопрофессионал асосдаги медиаторлар бўлиши мумкин. 25 ёшга тўлган ва бундай вазифаларни бажаришга розилик берган шахс нопрофессионал медиатор бўлиши мумкин.

 

Шахс фақат тегишли ўқув курсидан ўтгандан ва Профессионал медиаторлар реестрига киритилгандан кейин профессионал асосда медиация билан шуғулланишга қўйилади.

 

Қабул қилинган Низом бундай Реестрни шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди. Бу профессионал медиаторлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган, доимий янгилаб туриладиган ягона маълумотлар базасидир. Уни Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари юритади.

 

Шахс ўқув курсидан ўтгандан сўнг Реестрга киритиш ҳақидаги ариза билан доимий яшаш жойидаги ҳудудий адлия органига мурожаат қилади ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

  • белгиланган шакллар бўйича ариза ва тўлдирилган сўровнома;
  • паспорт ва ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси.

 

Ҳужжатлар бевосита, почта орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Улар адлия органи томонидан 15 иш куни ичида ўрганиб чиқилади. Кўриб чиқиш якунига кўра ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган ҳамда талабгор белгиланган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда, адлия органи ариза берувчини профессионал медиатор сифатида Реестрга киритади. Хизмат бепул амалга оширилади.

 

Реестрда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

  • профессионал медиаторга берилган тартиб рақами;
  • Реестрга киритилган сана;
  • профессионал медиаторнинг ФИО,
  • унинг жойлашган ери ва алоқа боғлашга доир маълумотлари (телефон рақами, электрон манзили);
  • профессионал медиатор ихтисослашган медиация соҳаси;
  • профессионал медиатор медиация тартиб-таомилини амалга оширишга қодир бўлган тил ҳақидаги маълумотлар;
  • ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжат реквизитлари ва бошқа қўшимча маълумотлар.

 

Реестр Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

 

Медиатор қуйидаги ҳолларда Реестрдан чиқарилади:

  • у берган ариза асосида;
  • вафот этганда;
  • доимий яшаш учун Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетганда;
  • 1 йилдан ортиқ муддат мобайнида у тўғрисида маълумот олиш имкони бўлмаганда, ҳудудий адлия органининг тегишли таркибий тузилмаси хулосасига кўра;
  • Қонунда белгиланган ҳолатлардан бири вужудга келганда (“Медиация тўғрисида”ги Қонун 12-моддасининг 5-кисмига қаранг).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2019 йилдан кучга киради.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум