Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

2019 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди

06.11.2018

Рус тилида ўқиш


1 январдан бошлаб статистика соҳасида 108 та ҳисобот шакли қўлланилади (31.10.2018 йилда 3083-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Ушбу шарҳда микрофирмалар ва кичик корхоналар учун тафсилотлар берилган.

 

1-КВ «Микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи» шаклида:

  • I «Меҳнат» бўлимида корхонада асосий иш жойида ишлайдиган 25–30 яшар ходимларнинг ёш гуруҳи алоҳида ажратилган (ташкилотда уларнинг меҳнат дафтарчалари сақланади). Энди 18–24 ёш, 25–30 ёш, 31–39 ёш, 40–49 ёш, 50–54 ёш, 55 ёш ва ундан катта ёшли ходимлар сонини кўрсатиш зарур;  
  • II.2 «Ташкилот балансида мавжуд бўлган махсус омборхоналар ва сақлаш жойлари» бўлими қўшилди. Унда омборхоналар, омборхоналар – совуткичлар, ш.ж. минус 8оС ва ундан паст температурали камералар сонини, сабзавот сақлаш жойлари, мева сақлаш жойлари ва картошка сақлаш жойларини кўрсатиш талаб этилади;
  • Ўзбекистонга чет элдан киритилган инвестициялар тўғрисидаги, шунингдек республикадан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган III.2 ва III.3 бўлимлар чиқариб ташланди. Шу тариқа, ҳар чоракда ва ҳар йили топшириладиган 1-invest «Ўзбекистон Республикасига инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисида ҳисобот» шаклидаги маълумотларнинг такрорланишига чек қўйилди.

 

Ҳисобот тақдим этиш муддатлари ўзгармади: 26 февралдан кечиктирмай – микрофирма ва кичик корхоналар учун ва 26 мартдан кечиктирмай – чет эл инвестициялари ёки хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар учун (кейин чет эл инвестициялари ёки сармояси иштирокидаги юридик шахслар учун ҳисобот тақдим этиш муддатининг сўнгги санаси кўрсатилади). 

 

1-KB shakliga ilova (QM) «Кичик қурилиш ташкилотлари ва микрофирмаларда мавжуд қурилиш машина ва механизмлари тўғрисидаги ҳисобот»га ўзгартиришлар киритилмади. У тегишинча 26 февралдан ва 26 мартдан кечиктирмай тақдим этилади.

 

1-KB shakliga ilova (qurilish) «Объектлар, қувватларни ишга тушириш ва уларнинг қурилишига йўналтирилган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот»га ҳам ўзгартиришлар киритилмади. Бино ва иншоотлар қурилишига инвестицияларни амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар уни 26 февралдан ва 26 мартдан кечиктирмай тақдим этишлари шарт.   

 

1-KB shakliga ilova (TIF) «Экспорт-импорт тўғрисида ҳисобот»га ҳам тузатишлар киритилмади. Уни тақдим этиш муддати ҳам ягоналигича қолди – 26 февралдан кечиктирмай. Мазкур ҳисоботни экспорт-импорт битимлар тузган корхоналар тақдим этади.

 

1-KB shakliga ilova (sanoat) «Оқава сувларни марказлаштирилган ҳолда чиқариб юборишни, ободонлаштириш ва ёритиш ишларини амалга оширувчи, аҳолига ва маиший-коммунал эҳтиёжларга сув, иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув етказиб берувчи микрофирма ва кичик корхоналарнинг ҳисоботи» ҳам шундай. Тақдим этиш муддатлари – 26 февраль ва 26 март.

 

1-KB shakliga ilova (energo) «Ёқилғи ва энергия сарфи тўғрисида ҳисобот»ни илгари асосий фаолият тури саноат ҳисобланган корхоналаргина тақдим этган. Давстатқўм мазкур ҳисоботни тақдим этиши керак бўлган кичик корхоналарнинг қўшимча рўйхатини ҳам тасдиқлайди. Тақдим этиш муддати ўзгармади – 26 мартдан кечиктирмай.

 

1-KB shakliga ilova (QX) «Микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот»да қишлоқ хўжалиги экинлари ва ҳайвонларнинг турлари рўйхати сезиларли даражада кенгайтирилиб, улар бўйича батафсил статистика маълумотлари киритилди. Муддатлар – 26 февралдан ва 26 мартдан кечиктирмай.

 

Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбаларга эга, токсик ва нотоксик чиқиндилар ҳосил қиладиган ташкилотлар учун мўлжалланган 1-KB shakliga ilova (EKO) «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи»га ҳеч қандай ўзгартириш киритилмади. Тақдим этиш муддати ҳам ўзгартиришсиз қолдирилди – тегишинча 26 февралдан ва 26 мартдан кечиктирмай. 

 

1-KB shakliga ilova (AKT) «Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида ҳисоботда»да телекоммуникациялар тармоқларида хизмат кўрсатиш учун лицензияга эга бўлган корхоналар энди Интернет тармоғига кенг йўлли уланиш бўйича абонентлар сонини алоҳида сатрда кўрсатишлари лозим. Бундан ташқари, Интернет тармоғига уланган компьютерлар сони ўрнига оммавий фойдаланиладиган компьютерлар сонини кўрсатиш зарурлиги хусусида аниқлик киритилди. Яъни корпоратив тармоқлар ҳақида эмас, балки Интернетга чиқиш хизматлари кўрсатиладиган шохобчалар (интернет-кафе, Wi-Fi-зоналар ва ҳ.к.) ҳақида сўз бормоқда.

 

1-KB shakliga ilova (tib) «Аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхона фаолияти тўғрисида ҳисобот»да жинс ва ёш гуруҳлари кесимида мия инфаркти, инсульт ва бошқа қон қуйилиши касалликларига чалинган беморлар сони ҳақида янада батафсил маълумотларни акс эттириш талаб этилади.  

 

1-KB shakliga ilova (tur) «Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи»да сайёҳлик соҳасидаги корхоналар учун ҳеч қандай янгиликлар киритилмади, шу жумладан уни тақдим этиш муддатлари борасида ҳам – тегишинча 12 ва 26 мартдан кечиктирмай.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.11.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум