Лойиҳа ташаббускорлари ва лойиҳанинг йиллик қуввати кўрсатилган ҳолда уларни ҳудудлар кесимида ташкил этиш жадвали тасдиқланди (7.10.2019 йилдаги 851-сон ВМҚга қаранг).
Замонавий заргарлик марказлари асосан, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказларида ҳамда ҳудудларнинг туристик йўналишларида жойлаштирилади. Шунингдек, фойдаланилмаётган бино ва иншоотлар инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан инвесторларга “нол” харид қийматида сотилади.
Қуриш, реконструкция қилиш, зарур ташқи инфратузилмани ўтказиш ишлари ташаббускорларнинг ўз маблағлари, улар томонидан жалб қилинган кредитлар ёки тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
Жадвалга асосан заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришдан сотишгача бўлган жараённи тўлиқ ўз ичига олувчи 29 та марказни очиш режалаштирилмоқда. Масалан, пойтахтда жадвалга кўра Шайхонтоҳур, Олмазор ва Чилонзор туманларида лойиҳанинг умумий қуввати 7 100 кг олтин ва 200 кг кумуш бўлган 3 та шундай марказ ташкил этилиши лозим. Келаси йилнинг охиригача Тошкентда жами 10 тадан кам бўлмаган заргарлик марказларини очишни кўзламоқдалар.
Марказларнинг ўтказиладиган халқ амалий санъати халкаро фестивалларида қатнашиши кўзланмоқда. Заргарлик марказлари фаолияти ва фестивалларда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари, вақтинчалик прописка ва уни расмийлаштириш давлат божи ва йиғимларни ундирмасдан расмийлаштирилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.10.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.