Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

2021 йилда қанча қўшимча дам олиш кунлари бўлади

04.12.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 3.12.2020 йилдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-6122-сон Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан келаси йилда:

а) 2 ва 3 сентябрь – тегишинча пайшанба ва жума кунлари қўшимча дам олиш кунлари белгиланади;

б) дам олиш куни 27 март шанба кунидан 22 март душанба кунига кўчирилади;

в) 2 январь шанба, 20 март шанба, 22 март душанба ва 4 сентябрь шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.

 

Бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини 2 иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади. “Таътил пули”ни аниқлашда ҳар йиллик меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга қўшимча дам олиш кунлари қўшилади. Ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

 

Хусусий ташкилотларда Фармонда назарда тутилган қўшимча дам олиш кунлари меҳнат таътилига қўшимча бошқа кунлар билан бир қаторда молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, жамоа шартномалари ёки иш берувчилар томонидан касаба уюшмаси қўмиталари билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади.

 

Байрам (ишланмайдиган) кунларининг узайтирилишини ҳисобга олган ҳолда, аҳоли учун ички туризм ва фаол дам олиш йўналишларини, транспорт ва меҳмонхона хизматлари учун чегирмалар берилишини ҳамда акциялар ўтказилишини ташкил этиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50