Вuxgalter.uz мутахассислари 28.12.2023 йилдаги ЎРҚ-891-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун бўйича тушунтиришларни тайёрлашди.
• Солиқлар бўйича даъво муддати 3 йилгача қисқартирилди
2024 йил 1 январдан бошлаб солиқ органлари бизнесни 5 йил ўрнига сўнгги 3 йил учун текширишга ҳақли.
• Камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби ўзгартирилди
Ушбу чора солиқ тўловчиларнинг ишини енгиллаштириш, бюрократик сансалорликни йўқ қилиш, пул ва вақт харажатларини камайтиришга қаратилган.
• Камерал солиқ текшируви бўйича қўшимча ҳисобланган солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин
2024 йил 1 январдан бошлаб солиқ тўловчиларга камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқ суммаларини бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.
• Солиқ кодексига ХМИ ва ХҲМТ лойиҳалари учун ҚҚС бўйича имтиёз киритилди
2023 йил ноябрь ойидан кучга кирган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилган лойиҳалар учун ҚҚС бўйича имтиёз Солиқ кодексининг 483-моддасига киритилган.
• ҚҚС бўйича бир қатор имтиёзлар бекор қилинди
2024 йил 1 апрелдан бошлаб тиббиёт, ветеринария, коммунал хизматлар ва дори-дармон воситаларини реализация қилишда ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинади.
• ҚҚС тўловчилари доираси кенгайтирилди
Чет эллик якка тартибдаги тадбиркорлар ҚҚС тўловчиларига айланишди.