Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

500 энг яхши хорижий олий таълим муассасаларининг дипломлари имтиҳонсиз нострификацияланади

13.04.2017


Вазирлар Маҳкамасининг 3.04.2017 йилдаги 173-сон «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қарори эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, хорижий давлатларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари мамлакатимизда фақат тан олиш ёки нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) йўли билан қонуний кучга эга бўлади.

 

Тан олиш – осонлаштирилган тартибот бўлиб, бунда аниқ халқаро битим туфайли Ўзбекистон Республикасида у ёки бошқа хорижий давлатнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари қабул қилинади.

 

Нострификацияхорижий давлатда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини қайд этиш тартиботи, башарти Ўзбекистон бундай ҳужжатларнинг тан олиниши ҳақидаги халқаро шартномани тузмаган бўлса.

 

Мактаб ҳужжатларининг тан олиниши учун қаерга бориш керак?

 

Ҳужжат тўлиқ ўрта (тўлиқсиз ўрта, ўрта) маълумот (10-12 ва ундан юқори синфлар – таҳр.) тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибига аниқлик киритди. Умумий ўрта таълим тўғрисидаги ҳужжатлардан фарқли ўлароқ (9 синф – таҳр.) улар Халқ таълими вазирлиги тизимининг махсус комиссиялари томонидан эмас, балки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан тан олинади. Улар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига бўйсунади.

 

Шунингдек, мазкур ҳужжатларнинг Ўзбекистондаги қайси таълим даражаларига тўғри келиши ҳам белгилаб берилган:

 

Хорижий таълим даражаси

Ўзбекистонда таълим даражаси

10 синф

Академик лицейнинг 1-босқичи

11 синф

Академик лицейнинг 2-босқичи

12 ва ундан юқори синфлар

Ўрта махсус таълим

 

Тан олиш ва нострификациялаш учун қандай янги ҳужжатларни топшириш керак

 

Тан олиш ёки нострификациялаш тўғрисидаги аризанинг янги шакли тасдиқланди. Бундан ташқари, унга илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхатига қуйидагилар қўшилди:

  • ҳужжат эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
  • хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ЭКИҲ 1 баробари).

 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин таълим тўғрисидаги ҳужжат ва унинг иловасининг (ўтилган ўқув курслари ва уларнинг ҳажмлари, якуний баҳолар, амалиёт, курс ва битирув малака ишлари рўйхатлари, ўқув жараёнининг бошқа бажарилган талаблари кўрсатилган ҳолда) асл нусхалари, шунингдек мазкур ҳужжатларнинг давлат тилига нотариал тасдиқланган таржимасини тақдим этиш кўзда тутилган эди. 

 

Даражасидан қатъи назар таълим тўғрисидаги ҳужжатни қачон тан олишни рад этишлари мумкин

 

Таълим тўғрисидаги ҳужжат Ўзбекистонда амалда мавжуд бўлган таълим шаклида ўқиб олинган бўлиши таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олиниши талабларига  киритилди. Масалан, Ўзбекистонда муайян мутахассисликлар бўйича ўқишнинг сиртқи шакли тақиқланган бўлса, сиртқи таълим тўғрисидаги дипломларни тан олиш амалга оширилмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари ҳужжатни тан олиш учун бошқа шартлар киритилган эди: 

  • таълим тўғрисидаги ҳужжатни берган таълим муассасаси ўзи жойлашган давлатнинг ваколатли органлари томонидан тан олинган бўлиши;
  • таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган давлатда тан олинган бўлиши;
  • таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олиниши Ўзбекистон Республикаси билан давлатлараро битимларда кўзда тутилган  бўлиши.

 

Шунингдек, битта талабни юмшатиш киритилди: айрим ҳолатларда халқаро битимнинг мавжуд эмаслиги таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олиниши учун энди тўсиқ бўлмайди (батафсил — қуйида). 

 

Нострификациялашни рад этишнинг қандай янги асослари жорий этилди

 

Ҳужжатнинг яна бир янгилиги ҳужжатларнинг эквивалентлиги ҳақидаги салбий хулоса айрим таълим йўналишларининг (ижтимоий соҳа, педагогика, тарих, ҳуқуқ) хусусиятидан  келиб чиқиб, ўзлаштирилган ўқув фанлари ҳажми ва дарс соатлари миқдори Ўзбекистоннинг давлат таълим стандартларига мувофиқ белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий ўқув режанинг 55 фоизидан кам қисмини ташкил қилса берилиши мумкин.

 

Шунингдек, махсус синов (тест, ёзма иш, суҳбат) натижасига кўра 55% ва ундан кам балл тўплаган ариза берувчининг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари энди нострификациялашга тавсия этилмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, рад этиш учун қуйидаги ҳолатлар ҳам асос бўлади:

  • хорижий давлатларда профессионал маълумот тўғрисида ҳужжат берадиган таълимнинг умумий меъёрий даври (тўлиқ ўрта маълумот олингандан кейин) Ўзбекистон Республикаси таълим стандартларида назарда тутилган даврдан 1 йилдан кам бўлса;
  • таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган мамлакатда унинг эгасига Ўзбекистондагига қараганда кам академик ва (ёки) профессионал ҳуқуқлар берилган бўлса (масалан, ҳужжат эгаси олий ўқув юртларига, магистратура ёки докторантурага кириш, профессионал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эмаслиги);
  • маълумот Ўзбекистон қонунчилигида кўзда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса.

 

Нострификациялашда қачон имтиҳон топшириш зарур эмас

 

Битирувчининг хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини нострификациялаш  қуйидаги ҳолларда тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга оширилади, башарти таълим:

  • Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва баённомалари асосида;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритишига рухсат этилган хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида;
  • мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар (грантлар)га мувофиқ тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг йўлланмалари асосида;
  • халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 500 талик рўйхатига киритилган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг қўшма қарори билан ҳар йили рўйхати тасдиқланадиган таълим муассасаларида олинган бўлса.

 

Мазкур ҳолатлар ҳужжат тан олиниши учун халқаро битимлар мавжуд бўлиши тўғрисидаги талабни мажбурий қилмайди (ушбу ҳолатларнинг қай бирида тан олиш, қай бирида нострификациялаш ҳақида ҳужжатда тўғридан-тўғри шарт кўрсатилмаган – таҳр.).

 

Ҳужжат бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчаларни сақлайди. Унинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48