Президентнинг 7.03.2018 йилдаги “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.
Юртимизнинг ишлаб чиқариш тармоқлари, тадбиркорлик, илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва бошқа соҳаларида самарали меҳнати учун ўрнак кўрсатган ватандошларимизга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» ва «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвонлари, шунингдек «Фидокорона хизматлари учун», «Меҳнат шуҳрати», II даражали «Соғлом авлод учун», «Дўстлик» орденлари ва «Шуҳрат» медали кўринишида мукофотлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, “Хизмат кўрсатган” (касблар бўйича, “Хизмат кўрсатган артист”дан ташқари) фахрий унвонига иш ҳақи ёки пенсияга ҳар ойда ЭКИҲнинг 1,6 баравари миқдорида пул тўловлари амалга оширилади. Бундан ташқари, фахрий унвонга эга ишловчи пенсионерлар шу йилдан бошлаб, уларнинг ишга жойлашганлиги ёки фаолият соҳасидан қатъи назар, пенсияни тўлиқ олади.
Ўз навбатида, давлат мукофотларига муносиб кўрилганларга қуйидаги миқдорда бир йўла пул мукофотлари тўланади:
- «Фидокорона хизматлари учун» ордени – ЭКИҲнинг 45 баравари;
- «Меҳнат шуҳрати» ордени – ЭКИҲнинг 40 баравари;
- «Дўстлик» ордени – ЭКИҲнинг 30 баравари;
- II даражали «Соғлом авлод учун» ордени – ЭКИҲнинг 25 баравари;
- «Шуҳрат» медали – ЭКИҲнинг 5 баравари.
Олег Заманов.