Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

93 та ташкилотда раҳбарлар фаолияти KPI асосида баҳоланади

07.08.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2024 йилдаги “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 463-сон қарори қабул қилинди.

 

Фаолияти KPI асосида баҳоланадиган вазирлик, қўмита, агентлик, инспекция, давлат улуши бор компания ва жамиятлар, шунингдек уюшмалар рўйхати тасдиқланди (жами 93 та субъект, тўлиқ рўйхат  - шу ерда).

 

Шунингдек, фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тўғрисидаги низомлар тасдиқланмоқда:

  • республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини баҳолаш тартиби тўғрисида;
  • маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисида.

 

Мазкур раҳбарлар фаолияти «samaradorlik.uz» платформаси орқали баҳоланади.

 

Республика ва ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ва уларга эришиш бўйича йўл хариталарини ишлаб чиқиб, 15 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритишади.

 

Вазирлар Маҳкамаси 15 январга қадар кўрсаткичларни тасдиқлайди, шундан сўнг Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги уларни «samaradorlik.uz» платформаси базасига киритади.

 

Раҳбарлар фаолиятини баҳолашнинг қуйидаги мезонлари белгиланмоқда:

  • 70 баллгача – “қониқарсиз”;
  • 70 баллдан 85 баллгача– “қониқарли”;
  • 85 баллдан 100 баллгача– “яхши”;
  • 100 балл ва ундан юқорироқ – “аъло”.

 

Самарадорликдан келиб чиққан мукофотлаш пули миқдори кейинги чорак учун белгиланади.

 

Қониқарсиз натижа қайд этилганда қуйидаги чоралардан бири қўлланилади:

  • устама тўлашни тўхтатиш ва интизомий чора кўриш;
  • эгаллаб турган лавозимига муносиблилик масаласини кўриб чиқиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.06.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев